Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Андижон вилоятида ихтисослаштирилган қиличбозлик мажмуаси бунёд этилмоқда

Баҳо:
+ | -

Қиличбозлик кўплаб ёшларимизнинг севимли спорт турига айланиб бормоқда. Ўзбекистонлик қиличбоз Руслан Кудаевнинг 2012 йилда ўтказилган Лондон Олимпиадасида муваффақиятли иштироки спортнинг ушбу турига бўлган қизиқишни янада кучайтирди.

– Президентимизнинг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори спортнинг ушбу турини янада оммалаштиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда, – дейди қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Геннадий Пелих. – Қарор ижроси доирасида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси жойларда ёшларнинг ушбу спорт тури билан шуғулланиши учун шароит яратиш, зарур инвентарлар билан таъминлаш, спортчи ва мураббийларнинг маҳоратини ошириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, Хоразм, Фарғона, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳудудий федерациялар фаолияти йўлга қўйилди. Олимпия захиралари коллежлари ва спорт мактабларида қиличбозлик бўлимлари ташкил этилди. Андижон вилоятида ихтисослаштирилган қиличбозлик мажмуаси бунёд этилмоқда.

Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътиборга жавобан спортда улкан муваффақиятларга эришилмоқда. 2013 йили ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатининг шпага баҳсларида Малика Ҳакимова олтин медални қўлга киритди. 2014 йилда бўлиб ўтган қитъа биринчилигида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, катталар ўртасида Роман Александров Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Спортчиларимиз ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон кубогида илк бор қатнашди.

2015 йилда федерациянинг ҳудудий бўлимлари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, спортчилар учун ўқув-машғулот йиғинларини юқори даражада ташкил этиш ва халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни таъминлаш каби вазифалар белгиланган. Бу ёшлар ўртасида қиличбозликнинг янада оммалашишига хизмат қилади.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 18:56, 17.12.2014.
Ўқилди: 4963 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.