Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Локомотив» тантанали тақдирлаш маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсумда Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланиш билан бир қаторда Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионатининг кумуш медалларига эга чиққан Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ушбу ғалабалар муносабати билан 19 декабр куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг тантаналар залида байрамона тадбир ўтказди.

Тантанали тақдирлаш маросими давомида “Ўзбекистон Темир Йўллари” ДАТК бошқарув раиси Раматов Ачилбай Жуманиязович Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Магомедов Фарҳод Абдувалиевичлар сўзга чиқиб, “темирйўлчилар”нинг бу мавсумда эришган муваффақиятларини алоҳида таъкидлаб ўтиб, келгуси йилда халқаро майдонлардаги мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этишларини тилашди.



Шундан сўнг футболчиларга чемпионат кумуш медаллари ва эсдалик совғалар топширилди.

Байрамона тадбирда "Фано" гуруҳи, эстрада юлдузлари Улуғбек Раҳматуллаев, Ҳилола Ҳамидова ва Улуғбек Отажонов ўз қўшиқлари билан ўзгача завқ бағишлашди. Таниқли сўз устаси Шукурулло Исроилов эса йиғилганларни ўзининг ичакузди ҳангомалари билан қувонтирди.

Тадбир давомида катта экранда “Локомотив”нинг якунланган мавсумдаги ўйинларидан энг ёрқин лавҳалардан тайёрланган видео-ролик намойиш этилиб, кубок финали ҳақидаги лавҳалар олдидан ушбу ғалаба мархум Александр Шадринга бағишлангани таъкидлаб ўтилди.


Умуман олганда тадбир кўтаринки рухда ташкил этилиб, тақдирлаш маросими муносиб тарзда ўтказилди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 18:10, 22.12.2014.
Ўқилди: 5422 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13266]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6705]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5371]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4939]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4347]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3505]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2623]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2058]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1976]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1757]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик