Англиянинг The Guardian нашри 2014 йилнинг энг яхши ҳужумчилари 100лик рейтингининг иккинчи қисмини чоп этди. Ушбу рейтинг жаҳоннинг 28 мамлакатидан бўлган 73 мутахассис томонидан тузилган бўлиб, улар орасида "Интер"нинг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо, "Локомотив" собиқ устози Славен Билич ҳамда "Ливерпуль"нинг собиқ яримҳимоячиси Дитмар Хаманн ҳам бор.
Рейтингнинг бешинчи ўнталигини "Ювентус" ҳужумчиси Карлос Тевес бошлаб беради: у 40-ўринда қайд этилган. Шунингдек, "МЮ" вакиллари - Уэйн Руни, Робен ван Перси, Давид де Хеа ва Радамель Фалькаолар мос равишда 43-, 45-, 55- ва 63-ўринларни эгаллашган. Манкунианликларнинг асосий рақибларидан бири бўлган "Ливерпуль" аъзолари Даниэл Старриж ва Раҳим Стерлинглар 51- ва 52-ўринларда кўрсатилган.
Германиянинг етакчи клуби "Бавария"нинг баъзи вакиллари рейтингнинг иккинчи қисмида қуйидагича ўринларни олишган: Давид Алаба - 44-ўрин, Жером Боатенг - 57-ўрин.
"Лацио" клуби ва ЖЧ-2014нинг энг яхши ҳужумчиси Мирослав Клозе рўйхатнинг 70-поғонасидан жой олди.