"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Лионель Месси ва Неймар билан бир жамоада ўйнаш бахтида хурсанд.
"Улар ақлга сиғмас ишларни бажарадилар. Уларнинг нима қилишини олдинда билмайсиз. Аммо машғулотларда ва учрашувларда уларнинг нималарга қодирлигини тушунасан. Айтиш мумкинки, улар билан ўйнаш жуда осон.
Неймар доим ҳайрон қолдиради. Мен унинг якка юришни амалга оширишидан ҳайратда қоламан. Месси эса ортида 3-4 ўйинчини эргаштириб юради, у буни жуда енгил бажарадики, қойил қолмасдан иложингиз йўқ", - дейди Суарес.