"Тоттенҳэм" ва Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Носир Шадли АПЛнинг 20-турида "Челси" устиан қозонилган ғалабадан (5:3) хурсанд.
"Бу фаолиятимдаги энг ёқимли кунлардан бири бўлди. Биринчи ўринда кетаётган жамоа дарвозасини ҳар доим ҳам бешта гол уриб бўлмайди. "Тоттенҳэм" ҳақли ғалабага эришди.
Ўйинимиз қовуша бошлади, чунки ўйинчилар бир-бирларини яхши тушуна бошладилар. Мавсум бошида бизга шу етишмаган эди. Энди энг асосийси мувозанатни сақлаб қолиш", - дейди Шадли.