"ПСЖ"нинг Марокашдаги йиғинида қатнашмаган ҳужумчилар Эсекиэль Лавесси ва Эдинсон Кавани клуб ихтиёрига қайтиб келишди, дея хабар беради AP.
Икки футболчи Парижда эканликларига қарамай, клубнинг бугунги машғулотида кўринмаган эдилар. Машғулот якунлангач икки футболчи клуб қароргоҳига етиб келдиар.
Аввалроқ, клуб бош мураббийи Лоран Блан йиғинни ўтказиб юборганликлари учун бу икки ҳужумчилар тушунтириш беришларини таъкидлаган эди. Кавани ва Лавесси қишки трансерлар чоғида клубни тарк этиш эҳтимоли юқори.













