Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Шевченко: "Реал"нинг ютуқлари — Анчелоттининг ажойиб ишлари натижаси"

Баҳо:
+ | -

"Милан" ва Украина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида фикрларини билдирди.

"Карло ҳақида сўзлай бошласам, юзимда табассум уйғонади, чунки у ажойиб инсон ва ажойиб мураббий. Менинг у билан ишлаган вақтларимдан фақат яхши хотиралар қолган, биз ҳалигача дўстмиз. У "Реал" билан чемпионлар лигасида ғолиб бўлганда жуда хурсанд бўлдим.

Мавсум улар учун оғир бошланган эди, аммо оқибатда улар ғолиб чиқдилар. Унинг қўл остида "Реал" қандай ўйин кўрсатаётганлиги, ўйинчиларнинг бир-бирини қандай тушунишлари ақлга сиғмайди. Бу унинг ажойиб ишларининг натижасидир, лекин ёдда тутиш кераккки, унда аъло даражадаги ўйинчилар бор ва ҳар доим бўлган", - дейди Шевченко.

Манба: championat.ru
Киритилди: 09:26, 06.01.2015.
Ўқилди: 5032 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик