Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Аҳолининг қарийб 99 фоизи Ислом Каримовнинг болалар спорти соҳасидаги стратегиясини қўллаб-қувватлайди

Баҳо:
+ | -

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Болалар спорти: фикрлар, омиллар, муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида ижтимоий сўров ўтказилди.

Сўров натижалари шуни кўрсатдики, Президентимиз Ислом Каримов томонидан Ўзбекистонда болалар спортини оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантириш борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат мамлакатимиз аҳолисининг мутлақ кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Сўров маълумотларига кўра, мамлакатимиз аҳолиси спортни сиҳат-саломатлик, соғлом турмуш тарзи, жисмоний ва маънавий баркамоллик манбаи деб ҳисоблайди. Сўров қатнашчиларининг фикрича, спортнинг аҳамияти, биринчи навбатда, унинг навқирон авлод саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши билан белгиланади. Респондентлар мамлакатимиз спортчилари эришаётган ютуқлар туфайли ҳамюртларимиз қалбида фахрланиш, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғулари кучайиб бораётганини таъкидлади.

Тадқиқот натижалари кўрсатганидек, мамлакатимиз аҳолисининг аксарияти спортнинг футбол, яккакурашлар, енгил атлетика, гимнастика, теннис, оғир атлетика, сузиш, ўқ отиш каби турлари билан шуғулланмоқда. Сўров, айниқса, ёш авлод вакиллари спорт билан доимий равишда шуғулланаётганидан далолат бермоқда. Сўровда иштирок этганларнинг 60,6 фоизи спорт билан мунтазам шуғулланса, 23,4 фоизи ҳар куни спорт машғулотларига қатнайди.

Сўровда аниқланишича, иштирокчиларнинг 96,7 фоизи мамлакатимизда спорт билан шуғулланиш учун барча зарур шароитлар яратилган, деб ҳисоблайди. Аҳоли учун замонавий спорт мажмуалари, стадионлар ва сузиш ҳавзаларидан фойдаланиш имкониятлари яратилган. Сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги оилаларда соғлом турмуш тарзини кенг жорий этишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш лозим, деб ҳисоблайди. Сўров давомида билдирилган фикрларга кўра, бу борадаги чора-тадбирлар спортни янада оммалаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг спорт билан шуғулланиш иштиёқини рағбатлантиришга қаратилиши лозим.

Сўров қатнашчилари ўғил-қизларни болаликдан спортга ошно этиш уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонади. Бундан ташқари, спортга қизиқувчи болалар, респондентларнинг фикрича, ўқишда ҳам фаол бўлади. Сўров иштирокчилари таъкидлашича, спорт билан шуғулланиш ёш авлодни зарарли иллатлар ва салбий таъсирлардан сақланишига ёрдам беради.

Сўров натижалари шундан далолат берадики, мамлакатимизда яратилган уч босқичли спорт ўйинлари тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари ёшларни спортга кенг кўламда жалб этишда муҳим ўрин эгаллайди, мамлакатимиз Президенти томонидан белгиланган болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия билан шуғулланишга кенг жалб этиш вазифасига тўлиқ жавоб беради ҳамда ўқувчилар орасида спорт билан шуғулланувчилар мунтазам ортиб боришига хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, сўров фуқароларнинг давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолияти тўғрисида хабардорлик даражаси юқори эканини кўрсатди. Иштирокчиларнинг мутлақ кўпчилиги (95,1 фоиз) ушбу жамғарма фаолияти илғор халқаро тажриба асосида болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни шакллантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Сўров қатнашчиларнинг фикрича, мустақиллик йилларида ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар натижасида спорт Ўзбекистон ёшлари ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб, спортчиларимиз турли нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Сўров натижалари мамлакатимизнинг бу борадаги ютуқларини яна бир бор тасдиқлади: мамлакатимизнинг барча ҳудудидан сўровда иштирок этганларнинг аксарияти (95 фоиз) юртимизда болалар спорти оммавий тус олганлигига ишончи комил.

Тадқиқот натижалари Президентимиз Ислом Каримовнинг болалар спортини ҳар томонлама ривожлантиришга доир ташаббуслари ва бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон фуқаролари томонидан маъқулланаётганини яққол намойиш қилди – сўров қатнашчиларининг 98,7 фоизи давлатимиз раҳбарининг мазкур соҳадаги стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 21:17, 06.01.2015.
Ўқилди: 4944 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.