9 январь куни Австралияда навбатдаги Осиё Кубоги старт олади. Мусобақага доир турли хил статистик маълумотлар билан таништиришни давом эттирамиз. Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2004 йилги Осиё Кубогдаги натижалари билан танишишингиз мумкин.
2004 ЙИЛ
2004 йилги Осиё чемпионатида ҳарқалай ўзимизни кўрсата олдик. Бу сафар ҳам «С» гуруҳидан жой олган жамоамиз Ироқ, Саудия Арабистони ва Туркманистонга қарши майдонга тушиб, барча учрашувларни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Ўшанда Равшан Ҳайдаров ва Юрген Геде мураббийлик қилган жамоа анча тартибли ўйин намойиш этарди. Гарчи гуруҳдан биринчи ўринни олиб чиққан бўлишимизга қарамай, чорак финалда Баҳрайн термаси фақат пенальтилар сериясига кўра бизни ортда қолдирганди. Шунга қарамай терма жамоамизнинг ишончли ўйини кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган.
"С" гуруҳи – С.Арабистони, Туркманистон, Ироқ, Ўзбекистон.
1-тур
С.Арабистони - Туркманистон - 2:2
Ироқ - Ўзбекистон - 0:1
Гол: Қосимов, 21.
2-тур
Туркманистон - Ироқ - 2:3
Ўзбекистон – С.Арабистони - 1:0
Гол: Гейнрих, 13.
3-тур
С.Арабистони - Ироқ - 1:2
Туркманистон - Ўзбекистон - 0:1
Гол: Қосимов, 58.
Ўзбекистон 3 3 0 0 3-0 9
Ироқ 3 2 0 1 5-4 6
Туркманистон 3 0 1 2 4-6 1
С.Арабистони 3 0 1 2 3-5 1
Чорак финал
Ўзбекистон - Баҳрайн - 2:2 (пен. бўйича 3:4)
Голлар: Гейнрих, 60, Шишелов, 86 - Аъло Хубайл, 71, 76.