Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Шўртан" 2:0

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Игор Шквирин жамоаси бугун Олмалиқ шаҳрида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан назорат ўйини ўтказди.

Кучли ёмғир остида ўтган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймда Азамат Бобожонов узоқ масофадан дарвоза томон тўпни зарб билан тепди. Бу вазиятда тўп дастлаб дарвоза устунига, кейин рақиб посбони Роман Абдуловга тегиб дарвоза тўридан жой олди. Иккинчи гол эса икккинчи таймда киритилди. Саламат Қуттибоевнинг пасидан сўнг, Дониёр Исмоилов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни оширди.

Ўйинни "Олмалиқ" қуйидаги таркибда ўтказди.

1-тайм: Тимур Ғаниев, Абдумалик Тошпўлатов, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Элбек Очилов, Ғулом Ўрунов, Диёр Туропов, Дилявер Абибуллаев, Азамат Бобожонов, Зоҳир Пиримов, Маъруф Тиллаев (Беруми Абдунабиев, 23).

2-тайм: Акмал Ортиқов, Азамат Исроилов, Саламат Қуттибоев, Акмал Бозоров, Жаҳонгир Абдумўминов, Суннатилла Мамадалиев, Санъат Шихов, Муҳаммад Исаев, Никита Павленко, Дониёр Исмоилов, Абдулатиф Абдуқодиров.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 21:33, 09.01.2015.
Ўқилди: 3737 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик