Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Осиё кубоги. КХДР билан ўйинда хақида...

Баҳо:
+ | -

Қитъамизда катта футбол байрами бошланди азиз юртдошлар ! Австралия мамлакатида футбол бўйича навбатдаги Осиё Кубоги баҳслари старт олди.

Умуман, ўзбек футболи учун тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаласи анча омадли бошланди. Вакилларимиз Осиё кубогининг биринчи ўйинида ўша сиз ва бизга ўзини қандайдир сирли кўрсатишга ҳаракат қилган, Шимолий Корея терма жамоаси бир зарба билан нокдаун холатига туширилди. Ўйиндан аввал Миржалол Қосимов: "Дастлабки баҳс ҳар доим ҳам ҳаяжонли ўтиши аниқлигини, лекин ўзбекистонлик футболчилар учрашувга тўлиқ тайёр ҳолатда тушишларини ва керакли натижага эришишларига кучлари етишини" айтиб ўтганди. Миржалол Қосимов сўнгги бир неча интервьюларида Ўзбекистон МТЖси бу мусобақада ғалаба учун қатнашишини ва рақиблардан кучли эканини кўп марта айтиб ўтди. Тўғри, бундай фикрларни тинглаш биз учун ёқимли. Лекин яна бир фойдали тарафи ҳам бор. Яни Қосимовни жамоага ўта ишониши бўлажак рақибларда қандайдир ҳадик уйғотади. Бу эса бўлажак ўйинларда бизнинг фойдамизга ишлайди. Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистон хақида гапирар экан, МТЖмизни яхшилаб ўрганиб чиққанлигини, ва термамизнинг нозик томонларини билишини алоҳида айтиб ўтганди.

Бироқ, барибир мураббий рақибни ҳар қанча яхши ўрганмасин, унга қарши турли хил тактикалар ўйлаб топмасин, уни амалда татбиқ этиш якунда футболчиларга боғлиқ бўлиб қолаверади. Ўзбекистон КХДРга қарши ўйинда яхши ўйнади. Тўғри, хатолар ҳам бўлиб турди. Бироқ муҳими натижа қайд этилди ва футболчиларимизни ўзига бўлган ишончи орттирди. Гарчи ғалабага эришган бўлсакда, барибир ўйиндаги баъзи камчиликлар ҳақида фикр билдирамиз.


Игнатий Нестеров ўйинни асосий таркибда бошлади ва учрашув давомида икки марта мухлисларнинг диққат марказида бўлди. Яни ижобий ва салбий маънода. Биринчи бўлимда айнан Нестеровни тўпга чиқишдаги хатоси туфайли, гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Аммо яхшиямки, вазият бизнинг фойдамизга ҳал этилди. Бироқ дарвозабон бу хатосини икка марталаб ювди, десам ўйинни диққат билан кўрганлар фикримга қўшилса керак.


Ҳимоячиларимизга ҳам раҳмат. Шавкат Муллажанов, марказий ҳимояда Анзур билан жуда яхши тандем хосил қилишди. Шавкат асосан ҳаводан келаётган тўплар учун курашда корейс футболчилари “янчиб” ташлади.

Анзур Исмоилов. Ҳимоячимиз ўйинда баъзи бир хатоларга йўл қўйган бўлса ҳам, нисбатан ўйинни яхши ўтказди. Биласиз, ўйин пайтида ҳам яхшигина ёмғир ёғиб ўтди. Одатда, ёмғирда футбол ўйнаш футболчиларга ўз имкониятларини чеклайди. Шунинг учун кўплаб футболчилар ёмғир пайтида учрашув ўтказишни ёқтиришмайди. Лекин, ҳаммаси эмас.

Терма жамоамиз футболчиси Виталий Денисов ўйин сўнг учрашув пайтидани ёмғир унга манзур бўлганини айтиб ўтди.
“Менга ёмғирда футбол ўйнаш ёқади. Унинг ўзига яраша гашти бор. Бундай муҳим пайтда тўпни ушлаб туришни ўзи кифоя. Муҳими хатога йўл қўймаслик” - дейди Денисов.

Акмал Шораҳмедов, ўйин бошида хатолар қилди. Лекин ўзининг зонасида қўпол хато йўл қўйгани йўқ. Шу қатори Акмал ҳужумга қўшилиб туриши билан ҳам жамоага фойдаси тегди.


Жепаров, Кападзе ва Аҳмедовл, булар ўйин қаҳрамонлари бўлди... десам қўшиласизми ? Майли, ҳаммани ўз фикри бор. Ҳамма ўзи учун ўйинни тахлил қилиб бўлган. Ўйинда Жепаров - Кападзе - Аҳмедов триоси МТЖ ўйинини бошқариб борди. Айнан ҳужумларнинг ташкил этилишида, кичик комбинацияларда уларнинг бой тажрибаси анча қўл келди. Мусобақадан олдин “Нега Қосимов ёши ўтган Жепаровни Австралияга олиб кетяпти” деган фикрлари янграганди ва шу қатори Кападзе ҳақида ҳам шунақа фикр айтилганди.Аммо Жепаров ва Кападзе КХДРга қарши ўйинга нима учун Осиё кубогига Ўзбекистон билан борганин истоблаб қўйишди. Кападзени қўя турайлик, ҳозирги кунда МТЖ сафида Жепаровни ишини тўлиқ бажара оладиган бошқа номзод борми ?


Бўлиши мумкин. Ҳозир кимидир исмини ичингиздан ўтказдингиз. Ха, айнан Қосимов ҳам мана шунга ўхшаган номзодларни айни пайтда МТЖ муҳитига сингдирмоқда. Балки келажакда биз Жепаровни ўрнида Жамшид Искандеровни кўрармиз ? Балки. Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.


Азиз Ҳайдаров. Бу футболчи майдонда ўзига яраши қора ишларни бажарди. Биринчи навбатда ҳужум ташкил этиш борасида олдиндагиларга кўмак берди ва шу билан бир ҳимоядаги шерикларига ҳам қаралашди.

Санжар Турсунов. Энди албатта бу ўйинчи айни пайтда ўзининг хақиқий ўйинини намойиш этмоқда дейиш қийин. Санжар бунданда яхши ўйнаши мумкин. Умид қиламиз, албатта учрашувдан учрашувга Санжар ўз ўйинини кучайтириб боришини.

Игорь Сергеев. Яққол ҳужумчи сифатида олдинги чизиқда ўйнади ва ўзига билдирган ишончни оқлади. Тўғри ўйин давомида Игорь Сергеев худди Одил Аҳмедов ёки Денисов сингари кўп кўзга ташланмади. Бироқ у ўйинда ҳужумчи қилиш керак бўлган асосий ишни уддалади. Бўлди. Ундан бундан кўпини талаб қилмаймиз. У ҳали ёш. Ҳам гол уриб, ҳам ҳимояга ёрдам берадиган даврлари ҳали келади. Ҳозир у ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш қилсин, ундан кўпини талаб қилмаймиз. Ахир ГОЛ деганлари футболнинг асосий мазмуни ҳисобланди. Гол бўлса, жамоа ютади, Гол бўлса, мухлислар завқлари...

Ҳожиакбар Жабборов. "Рухсор" радиоси "Спорт сайёраси" дастуридан.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:27, 12.01.2015.
Ўқилди: 7247 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.