Брисбенга Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойга қарши ўйинидан бир кун олдин келдик. Борганларимиз ичидаги энг илиқ жой шу ердек туюлди.
Куинзланд штатининг пойтахти ҳиcобланадиган Брисбенда ҳаёт Сидней каби қайнамайди. Жуда хотиржам ва тинч жой.
Бу сафарги видеокундалик Сиднейда бошланиб, Брисбенда Хитойга қарши ўйин билан тугади. Мағлубият аламли бўлди, лекин олдинда яна бир ўйин бор. Ўша ўйин Мельбурнда ва ғалаба жамоани яна Брисбенга олиб келади. Демак, шаҳар билан хайрлашмаймиз. Биз яна Брисбенга келамиз. Ният яхши.