Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Сарсания: "Қозоғистоннинг 4-5 клубида футболчилар ойига 30 минг доллар оладилар"

Баҳо:
+ | -

"Зенит" ва "Динамо" клубларини собиқ спорт директори Константин Cарсания Россия спорт вазири Виталий Мутконинг ЕОИҲ (Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги) футболчилари футболчиларидан легионер мақомини олиб ташланиши масаласига ўз фикрини билдирди.

- Спорт вазирлиги ЕОИҲ давлатлари футболчилари учун легионер мақомини олиб ташлаш масаласини кўриб чиқмоқчи. Бу Россия лигасига қандай таъсир қилади?
- Ҳеч қандай. Бу қарорнинг бизнинг чемпионатимизга иссиғи ҳам, совуғи ҳам йўқ. Агар ЕОИҲ давлатлари футболи ривожланган бўлганида эди - бошқа гап. Аммо Беларус, Арманистон, Қозоғистон,бунинг устига Қирғизистон ҳақида бундай деб бўлмайди, тўғрими?
- Тўғри.
- Балки, беларуслик ёш футболчилар чиқиши мумкин, у ерда мактаблар ҳар доим яхши ишлаган. Аммо ҳозирда иқтидорли юлдузчаларни кўрмаяпман. Камида Беларус миллий ва ёшлар термаларида ўйнаётганларнинг ичида. Бу ўйинларни доим кузатаман.
- Арманистонда ҳозир Ўзбилиз ва Мовсисян савиясидаги ўйинчилар борми?
- Менимча, йўқ. Энг яхшиси - Мхитарян, аммо у Дортмундда. Агар ЕОИҲ давлатлари футболчилари легионер ҳисобланмаса, бундан "Спартак" ютиши мумкин, шунда ҳам ўша вақтда Ўзбилиз ва Мовсисян ўша ерда қолса.
- Қозоғистонда қизқиқарли кадрлар борми?
- Йўқ. Яқинда бу мавзуда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Юрий Красножан билан гаплашдим. Дарвоқе, Қозоғистон чемпионатида россияликлар легионер ҳисобланмаса, у ерда россиялик футболчилар кўпайиши мумкин. У ерда 4-5 клубда молиявий жиҳатдан бақувват, ойлик 30 минг доллар атрофида. Ҳозирги курсни ҳисобга олганда - бу жуда яхши", - дейди Сарсания.


http://vesti.kz/kazfutbol/199537/

Манба: vesti.kz
Киритилди: 10:32, 16.01.2015.
Ўқилди: 5144 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.