Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Локомотив»нинг Дубайдаги йиғинида иштирок этаётган легионерлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, "Локомотив" айни вақтда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Бугунгача жамоа Дубайда 3та назорат учрашуви ўтказиб улгурди. Биринчи ўртоқлик ўйини "Дубай" СК жамоасига қарши кечган эди ва унда "Локомотив" Олег Зотеевнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олиб, ўйин ниҳоясида бир гол ўтказиб юборган ва дуранг натижа билан ўйинни ниҳоялаганди.

Ундан сўнг Суданнинг "Ал-Ҳилол" ва Кувайтнинг "Кувайт" СК жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказди. Судан чемпионига мағлуб бўлган "темирйўлчилар", кейинги ўйинда Кувайт жамоасини мағлубиятга учратди.

Ҳозирги вақтда жамоада бир неча хорижлик футболчилар кўрикдан ўтмоқда.

Жамоа сафида кўрикдан бўлган икки бразилиялик футболчилардан бири - Данубио бразилияга қайтди. Жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби у билан шартнома имзоламаслик ҳақида қарор қилди.

Бразилияликларнинг иккинчиси - Бруно Мело да Силва эса ҳали жамоа билан шуғулланишни давом эттирмоқда.

Бруно Мело да Силва 1991 йилда, Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида таваллуд топган.

Бруно меҳрибонлик уйида вояга етган. 7-8 ёшлигидан футбол билан шуғулланишни бошлаган Бруно меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчисигина бўлиб қолмай, ушбу турнирнинг ғолиби ҳам ҳисобланади. У ўнг қанот ярим ҳимоячиси, ҳужумчи ортида ҳаракат қилувчи ҳужумкор ярим ҳимоячи амплуаларида ўйнайди. Шунингдек, ҳужумда ҳам ҳаракат қила олади.

Бразилияликлардан ташқари "Локо"да яна уч нафар россиялик футболчилар ҳам кўрикдан ўтяпти.

Улардан бири - Руслан Грачевич Корян.
Келиб чиқиши арман бўлган ушбу россиялик футболчи 1988 йилда туғилган. Ҳужумчи. Профессионал фаолияти давомида "Мордовия", СКА (Ростов-на-Дону) ва "Луч Энергия" каби клубларда тўп сурган Корян "Локомотив"нинг Дубайдаги 3 назорат учрашувида иккита гол уришга улгурди.

Калайжан Аркадий эса "Сочи" жамоасида тўп сурган марказий ҳимоячидир. Бўйи 188 бўлган бу бўйдор футболчи 1992 йилда туғилган.

Россиялик яна бир ҳимоячи Игорь Голбан эса ҳуқуқий жиҳатдан Москванинг "Локомотив" клубига тегишли бўлиб, у турли жамоаларда ижара асосида тўп суриб келмоқда. Игорь 1990 йилда таваллуд топган.

Такидлаш керакки, "Локомотив" дастлабки йиғинини 20 январга қадар Дубайда ўтказади. Жамоада кўрикдан ўтаётган легионерлардан кимларни олиб қолиш ҳақида мураббийлар штаби йиғиндан сўнг бир қарорга келади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 20:07, 16.01.2015.
Ўқилди: 5844 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14226]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7145]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5750]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5479]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3660]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2760]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2142]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2122]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1974]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1844]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик