Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Ноқобил ота

Баҳо:
+6 | -1

- Дада, мен кетаман ўқишдан, бундай юра олмайман, мени тузукроқ жойга беринг ёки ўқишни тугатиб қўя қолай.

Ота узоқ ўйлади. Лекин бошқа ўқитувчини тасаввурига ҳам сиғдира олмасди. Чунки ҳозирги муаллим нари борса техникумни тугатган бўлса-да, у учун энг яхши ошна эди. Баъзида эллик-эллик олиб ҳам турардилар. Аммо ўқитувчи унга олам-олам ваъдаларни берар, Худо хоҳласа, ўғлингиз зўр олим бўлади, деб айтарди. Аслида, отага ҳам шундай бир гап керак эди. У кўнглидаги шубҳаларни тарқатиб юборди.

Ўғли навбатдаги имтиҳондан ҳам йиқилди. Йиғлаб келди олдига.
- Ота, бу таълимни ўзгартирмасам бўлмайди, ахир фарзандингизман-ку, менга раҳмингиз келсин. Қачонгача уялиб юраман, - деди.

Ота тағин ўйланган бўлди. Аммо ҳозирги устоз унинг учун энг маъқули эди. Пулини хоҳлаган пайти тўлайди, айниқса, ўқитувчи уни кунора меҳмон қилиб туради. Нафси ҳакалак отган ота эса ўғлини койиди:
- Қўй, сиқилма, ҳали имкониятинг бор-ку, улгурасан. Ёш бўлсанг.

Ўғил кўникди. Орадан ойлар ўтди. Бола якуний имтиҳонни ҳам топширолмади. Яна отасининг олдига келганди, отаси:
- Сиқилма, ҳали имкониятимиз бор, ёшсан-ку, келажагинг олдин-да, - деди.
Орадан йиллар ўтди...
* * *
Ота ўлим тўшагида ётарди. Ўғил унинг ёнига яна тушкун аҳволда кириб келди. Ўғилнинг ҳам сочига оқ тушган, юзларини ажин босган.
- Йиқилдим, ота, - деди у хўрсиниб, - яна йиқилдим.
Дардманд ота эса қўлини базўр кўтариб, ўғлининг бошини силади:
- Сиқилма, ўғ-ғ-ғлим, ўқитувчинг яхши, ҳали ҳам-м-м-м-аси олдин-да...
Ота омонатини топширди. Шу пайтгача фақат бир йўлдан кетган ўғил эса нима қилишини билмай иккиланиб қолганди...

Низомжон Исломов

Киритилди: 12:23, 23.01.2015.
Ўқилди: 14668 марта.
Фикрлар: 183 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик