Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

ОК-2015. Ўттиз йиллик анъанага чек қуйилди

Баҳо:
+3 | -

Австралияда ўтаётган Осиё кубоги мусобақасининг ярим финалчи жамоалари аниқлангач, мусобақа билан хайрлашган Саудия Арабистони (гуруҳда) ва Япония (чорак финалда) термаларининг финалда ўйнаш анъанасига чек қуйилганлигининг гувоҳи бўлдим. Сабаби, мана аввал ўтказилган саккизта Осиё кубоги мусобақаси давомида бу икки терма жамоа финалда бир-бири билан ё тўқнаш келишган, ёки бўлмаса бирортасига финалда ўйнаш насиб этиб келган экан, қойил. Лекин, бу сафарги финал албатта уларсиз ўтади. Яна, қизиқ томони шундаки, ярим финалга чиққан терма жамоаларнинг барчаси сўнгги 30 йил давомида бир мартадан финалга чиқишган. Улардан фақат Ироқ чемпионликни қўлга киритган бўлса, Ж.Корея, БАА, Австралия термалари иккинчи ўрин билан кифояланишган.

Йил

Давлат

Финал ўйини

Ҳисоб

Чемпион

Финалчи

1984

Сингапур

С.Арабистони

Хитой

2-0

1988

Қатар

С.Арабистони

Ж.Корея

0-0, п.б. 4-3

1992

Япония

Япония

С.Арабистони

1-0

1996

БАА

С.Арабистони

БАА

0-0, п.б. 4-2

2000

Ливан

Япония

С.Арабистони

1-0

2004

Хитой

Япония

Хитой

3-1

2007

И/М/В/Т

Ироқ

С.Арабистони

1-0

2011

Қатар

Япония

Австралия

1-0

ОК-2015 ярим финалчилар орасида ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмаган жамоа, - бу Жанубий Корея, энг кўп гол урган жамоа эса - Австралия,  10та.

ОК-2015 ярим финалчи терма жамоаларнинг фақат биттасида хорижлик мураббий, қолганларида эса маҳаллий мураббийлар фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, 1984-йилдан буён Осиё кубоги мусобақасида энг яхши футболчилар аниқланиб келинмоқда:

1984 йил. Жиа Синчуан (Хитой)
1988 йил. Ким Жу Сунг (Жанубий Корея)
1992 йил. Казиуши Миура (Япония)
1996 йил. Худодод Азизий (Эрон)
2000 йил. Хироши Нанами (Япония)
2004 йил. Шунсуке Накамура (Япония)
2007 йил. Юнус Маҳмуд (Ироқ)
2011 йил. Кейсуке Хонда (Япония)
2015 йил. ???

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:06, 23.01.2015.
Ўқилди: 11509 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.