Австралиянинг Мельбурн шаҳрида давом этаётган теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг дастлабки турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб боряпти. Эркаклар ўртасидаги асосий тўр баҳсларида мағлубиятга учраган ҳамюртимиз Денис Истомин жуфтлик мусобақасида ҳам ўз иштирокини якунлади.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси қозоғистонлик Андрей Голубев билан бирга илк даврада австралиялик теннисчилар тандеми – Танаси Коккинакис ва Ник Киргиосдан 6:3, 2:6, 6:2 ҳисобида устун келган эди. Афсуски, иккинчи даврада Истомин ва Голубев хорватиялик Иван Додиг ҳамда бразилиялик Марсело Мело жуфтлигига 2:6, 6:3, тай-брекда 6:7(3:7) ҳисобида ютқазиб қўйишди. Шу тариқа, Истомин Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокини омадсиз якунлади.