Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

ОФК Эроннинг шикоятига рад жавобини берди

Баҳо:
+1 | -

Осиё футбол конфедерацияси Эрон терма жамоасининг Ироқ футболчиси Аъло Абдулзаҳро юзасидан берган шикоятига рад жавоб берди. Шу боис Ироқ Осиё кубогининг ярим финалида иштирок этадиган бўлди.

Хабарингиз бор, Эрон терма жамоаси қитъа чемпионатининг чорак финалида Ироққа пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганидан кейин Эрон футбол федерацияси ОФК ва ФИФАга шикоят билан мурожаат қилганди. Унга кўра, ироқлик Аъло Абдулзаҳро Эрон чемпионатида ("Тракторсозий"да) ўйнаётганида организмидан допинг моддаси топилган.

Ушбу шикоят юзасидан ОФКнинг жавоби қуйидагича бўлди:

"ОФК тартиб интизом қўмитаси Эроннинг 23 январь куни Ироқ терма жамоаси футболчиси Аъло Абдулзаҳро устидан қилган шикояти юзасидан 25 январь куни йиғилиш ўтказди. Тартиб-интизом қўмитаси Эрон футбол федерациясининг икки вакилини тинглади ва масалани муҳокама қилди. Натижада қўмита аъзолари Эроннинг шикояти асоссиз эканини эътироф этишди. Шу боис шикоятга нисбатан рад жавоб берилди.

Масаланинг долзарблигини инобатга олган ҳолда, Эрон футбол федерациясига дастлабки жавоб берилди. Якуний тўлиқ қарор ўрнатилган тартибда бугун эълон қилинади. Эрон футбол федерацияси ОФК Тартиб интизом қўмитасининг қарори юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Ушбу қарор ярим финал ўйини бошланишига 24 соат қолганда қабул қилинди ва Ироқ Жанубий Кореяга қарши ўйинга тўлиқ тайёргарлик кўриши мумкин", - дейилади ОФК хабарида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:13, 25.01.2015.
Ўқилди: 8570 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.