"Реал Мадрид" 2014 йилнинг яна бир версияси бўйича энг яхши спорт жамоаси бўлиши мумкин.
Жамоа Лауреус - йил жамоаси соврини учун дунёнинг бир қанча жамоалари билан рақобат қилади. Ўтган йил давомида 4 та совринни қўлга киритган "Мадрид" 15 апрелда Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган маросимда ушбу нуфузли соврин учун даъвогарлик қилади.
11 феврал куни совринга даъвогар финалчилар рўйхати аниқланади. Шунингдек, Хамес Родригес “йил портлаши” номинациясига ҳам номзодлик қилади.
"Реал Мадрид"га мазкур мукофот учун Германия терма жамоаси, "Мерседес" (Формула-1), "Сан-Антонио Спирс" (НБА), "Репсол Ҳонда" (МотоЖП), АҚШ эркаклар жамоаси, Англия аёллар регби жамоаси ва крикет бўйича Австралиянинг эркаклар терма жамоаси рақобат олиб боради.













