"Сампдория" ҳужумчиси Самуэль Это'О клубнинг икки баробарли машғулотида иштирок этишда бош тортди ва клуб базасини тарк этди.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, бош мураббий Синиша Михайлович Италия чемпионатининг сафардаги учрашувида "Торино"дан йирик ҳисобдаги мағлубият учун (1:5) жамоага жазо тариқасида икки баробар машғулот буюрди. Камерунлик футболчи майдонга ҳисоб 0:3 га етганда тушди.
Ўтган ҳафтада "Сампдория" футболчисига айланган Это'О биринчи машғулотдан сўнг бош мураббийнинг рухсатисиз клуб базасини тарк этди. Ҳозирча футболининг қаердалиги номаълум.