Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди

Баҳо:
+3 | -2

"Барселона" жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Хави клуб президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда Жоан Лапортага қарши чиқмоқда. Хави Виктор Фонт иштирокидаги оммавий тадбирда қатнашди ва унинг номзодини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Испаниянинг "Sport" нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жоан Лапорта яқинда янги муддатга ўз номзодини қўйиш имкониятига эга бўлиш учун истеъфога чиққан эди.

Маълумот учун, Хави 2023/2024 йилги мавсум якунида "Барселона" бош мураббийи лавозимини тарк этганди. Шундан сўнг Каталония жамоасини Ханс-Дитер Флик қабул қилиб олди.

Шанба куни, 28 февралда, "Барселона" Испания чемпионати доирасида ўз майдонида "Вильярреал"га қарши ўйин ўтказади.

Киритилди: 17:27, 28.02.2026.
Ўқилди: 5648 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик