"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Маноло Санчис жамоа яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг ўйини хусусида фикр билдирди.
"Футболчи майдонда ўзига хослигини сақлай билиши керак. Жамоага аралашиб кетишнингбошқа чораси йўқ. Аммо футболчининг ҳаракатлари жамоа фойдаси учун йўналтирилган бўлиши керак, аксинча эмас.
Бэйл яхши савияга эга, у индивидуалликка берилмоқда. Афсуски, Бэйл жамоага бундан кўпроқ ёрдам бера олиши мумкин", - дейди Санчис.