"Реал" ҳимоячиси Альваро Арбелоа "Атлетико" устози Диего Симеоне билан ўзининг муносабатларида муаммо йўқлигини маълум қилди.
Аввалроқ, футболчи ОАВнинг аргентиналик мутахассиснинг фойдасига ишлаётгани ва у матбуот орқали турли гаплар гапираётганлигини айтган эди. Шундан сўнг Симеоне ўзи ва Арбелоа Мадриднинг бир туманида яшаши ва иккиси итларини сайрга олиб чиққанда кўришиб қолса, футболчидан сўзлари маъносини сўрашини айтган эди.
"Унинг итлари меникидан йирикроқ. Бу ҳафтада бир-биримизни кўрмадик. Худога шукур, Симеоне билан ўртамизда муаммо йўқ. Агар унга туз ёки тухум зарур бўлиб қолса - менинг уйим қеардалигини билади", - дейди Арбелоа.