"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоадоши Криштиану Роналдунинг "Атлетико" билан ўйинда майдонга тушишидан хурсанд эканини таъкидлади.
"Ҳеч шубҳасиз Криштиану – ажойиб футболчи. У майдонда бўлганида жамоа учун ҳаммаси ижобий кечади. Роналду билан майдонда яна бирга тўп суришни ва ғалаба қозонишда давом этишни хоҳлайман", - дея championat.com Marca нашрига таяниб Бэйл фикрларини келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Роналду икки ўйинлик дисквалификацияни ўтаб бўлди. Португалиялик юлдуз "Кордоба" билан учрашувда рақиб футболчисига очиқдан очиқ зарба бергани учун 2та ўйинга четлатилганди.