Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Лондон дербисида "Тоттенҳэм" "Арсенал" устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 24 туридан ўрин олган марказий учрашув якунига етди.

"Тоттенҳэм" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди ва иродали ғалаба эришди. Дастлаб, Месут Ўзил 11-дақиқа чиройли комбинациядан сўнг "Арсенал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим эса кутилганидек "Тоттенҳэм" устунлигида бошланди ва 56-дақиқада Ҳарри Кэйн ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ўйин анча қизиқарли кечди ва ҳар иккала терма жамоа аъзоларида ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар бўлди. Аммо, учрашувнинг 86-дақиқасида учрашув қаҳрамонларидан бири Ҳарри Кэйн иккинчи бор "Арсенал" дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Англия Премьер-Лигаси, 24-тур.
"Тоттенҳэм" - "Арсенал" 2:1
Голлар: Кейн (56, 86) - Озил (11).
 
"Тоттенхэм": Льорис, Роуз, Вертонген, Дайер, Уокер, Дембеле (Насри 75), Мэйсон (Паулиньо 90), Бенталеб, Эриксен, Ламела (Стамбули 89), Кейн.

"Арсенал": Оспина, Монреаль, Косиельни, Мертезакер, Беллерин, Озил, Коклен (Акпом 88), Рэмси, Касорла (Росицки 66), Уэлбек (Уолкотт 77), Жиру.
 
Огоҳлантиришлар: Кейн 36, Монреаль 42, Уэлбек 45+1, Косиельни 52, Мэйсон 78, Жиру 84, Бенталеб 90+2, Рэмси 90+4.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:51, 07.02.2015.
Ўқилди: 3810 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3382]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2487]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2034]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1847]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1839]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1783]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1709]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1663]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1638]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.