«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне "Реал"га қарши бўлиб ўтган чемпионатнинг 22-тур ўйинидан кейин (4:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Энг муҳими ўйинчилар эканини яхши тушунаман. Бу идеал ўйин бўлди. Жамоа яхши ҳужум қилди ва яхши ҳимояланди. Мен ўз шогирдларимга миннатдорчилик билдиришим керак. Биз жуда яхши ўйнадик. Мухлислар жамоамиз билан фахрланишини эшитиш — ёқимли.
Рақиб жамоа ўйини ҳақида гапириш адолатдан бўлмасди. Машғулотда қилган ишларимизни ўйинда такрорладик. Ҳар бир мураббийда кўплаб ғоялар бўлади, аммо уларнинг барчасини ҳаётга жорий қилиб бўлмайди. Менинг жамоам эса айнан ўзим истагандек ўйнамоқда. Уларсиз мен ҳеч нарсага эришмаган бўлардим», – дейди Симеоне.