Мадрид дербисида "Атлетико"дан йирик ҳисобда енгилган учрашувдан сўнг "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду TV3 канали журналисти билан уришиб қолди.
Мухбир португалиялик юлдузни "Кордоба" билан ўйиндаги интизомсиз ҳаракати бўйича саволга тутган. Роналду эса жавоб тариқасида журналистни "аҳмоқ" деб атаган. Бу ҳақида хориж матбуотига таяниб championat.com хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, "Кордова"га қарши меҳмондаги учрашувда Роналду мезбонлар ҳимоячиси Эдимарга атайин зарба бергани учун майдондан четлатилганди.
Криштиануга 12 ўйинлик дисквалификация хавф солганди, аммо якунда футболчи фақат "Реал Сосьедад" ва "Севилья" билан учрашувларни ўтказиб юборди.