Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

“Милан” Тевеснинг офсайдда қолган суратини чоп қилди

Баҳо:
+ | -

“Милан” ўзининг твиттердаги расмий саҳифасига “Ювентус”га қарши ўйинда туринликлар ҳужумчиси Карлос Тевес биринчи тўп киритилган вазиятда тўпни офсайддан қабул қилиб олганини исботловчи суратни жойлади.

“Сизнингча, бу чизиқлар параллелми? Бизнингча, йўқ”, — деб суратга изоҳ қолдирилган.

А Сериянинг 22-туридаги Туринда кечган ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тевес 14-дақиқада ҳисобни очганди, аммо ўша вазиятда аргентиналик офсайдда бўлганлиги тўғрисида кўп тортишувлар бўлди.

Кейинроқ “Милан” вице-президенти Адриано Галлиани “Ювентус”га ўзининг уй ўйинларидаги видеотрансляцияларга ўзгартириш киритишни, аниқроғи клуб ўзига хуш келмаган лавҳаларни намойиш қилмасликни маслаҳат берганди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 21:34, 08.02.2015.
Ўқилди: 5970 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.