“Сток Сити” ҳужумчиси Питер Крауч Англия чемпионатининг 24-турида “Ньюкасл”га (1:1) қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашаётиб, жамоа ғалаба қозониши ҳам мумкин бўлганини айтиб ўтди. Краучнинг ўзи 90-дақиқада гол урди ва ўйин тақдирини ҳал қилди.
“Биз ўйин суратини бошқариб бордик деб ўйлайман ва ғалабага муносиб эдик. “Ньюкасл”нинг голи бизга зарба бўлди, ахир биз яхшироқ ўйнадик.
Мен гол ура олганим ва жамоа учун очко жамғаришга ёрдам берганим яхши бўлди, биз минимум дурангга муносиб ўйин кўрсатдик.