Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

«Вест Хэм» – «МЮ». Томонларни қониқтирмаган дуранг

Баҳо:
+1 | -

«МЮ» Англия чемпионатининг 22-тури доирасида "Вест Хэм" меҳмони бўлди ва сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Ушбу дуранг эса ҳар иккала жамоа учун мағлубиятга тенг бўлди.

Ўйин бошида "Вест Хэм" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан Ван Перси фойдалана олмаган бўлса, бурчак тўпидан кейин мезбон футболчисининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Давид Де Хеа қайтаришга муваффақ бўлди. "МЮ" посбони биринчи бўлимда стандарт вазиятдан кейин бош билан берилган зарбани оёғи билан қайтарди.

Иккинчи бўлимнинг дебюти "болғачилар" учун омадли бўлди. Чап қанотдан жарима тўпи ўйинга киритилганидан сўнг ҳимоячилар қайтарган тўпни Куяте эгаллаб олди ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди, 1:0.

Шундан сўнг Ван Гал шогирдлари фаолликни оширишди ва гол уриш 2та яхши вазият яратишди. Фалькао бирга бир вазиятда дарвозага аниқ зарба бера олмаган бўлса, Ван Перси шунга ўхшаш ҳолатда йўллаган зарбасини "Вест Хэм" посбони оёғи билан қайтарди.

Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида мезбонлар ўйин тақдирини бутунлай ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Ўнг қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Ноубл 12 метрлардан дарвоза томон тепди ва Давид зарбани қайтарди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган такрорий зарбани Де Хеа майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса "МЮ" мағлубиятдан қутулиб қолди. Руни 18 метрдан белгиланган "стандарт"дан йўллаган зарба ҳимоячининг бошига тегиб қайтди. Тўп яна жарима майдончасига қайтарилди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўп Блиндга келиб тушди ва Дейли 13 метрлардан зарба билан дарвоза бурчагига тўпни жойлади.

Жамоалар ушбу 1 очкодан амалда ҳеч нарса ютишмади. "МЮ" тўртинчи ўринга тушиб қолган бўлса, "Вест Хэм" еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган ўринларга етиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди.

АПЛ, 24-тур
Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 49 Куяте, 1:1 – 90 Блинд.
Вест Хэм – Кастильо, Крессуэлл, Дженкинсон, Томкинс, Куяте, Сонг, Нобл, Нолан, Даунинг, Валенсия (Жарвис, 84), Сако.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Шоу, Джонс, Рохо, Ди Мария, Янузай (Феллайни, 72), Валенсия, ван Перси, Фалькао (Смоллинг, 90), Руни.
Огоҳлантиришлар: Рохо (43), Сонг (73), Кастильо (80), Шоу (83), Руни (83).
Четлатиш: Шоу (90+3).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:08, 08.02.2015.
Ўқилди: 4569 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.