Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Дербини эмас, классикони соғиндим...

Баҳо:
+1 | -

Дербибу доимо ўзаро шиддатли ўтадиган баҳс, мунозаралар. Зеро, дунёда кўплаб дербиларни учратишимиз мумкин. Хусусан, Мадрид, Рим, Манчестер, Милан дербилари ва дунёга машҳур қонли дербилардан Истанбул ва Буэнос-Айрес дербилари шулар жумласидандир.

Бу баҳсларнинг барида ўша куни шаҳар аҳолиси иккига бўлинишга мажбур бўлади, шаҳар кўчалари шу куни мухлислар билан тўлиб тошади ҳамда ўйин якунлангангандан сўнг эса кимнингдир кўчасида байрам, кимларникидадир эса... Баъзан шундай ҳолатлар ҳам бўладики, икки томон вакиллари даҳанаки жанг олиб борадилар. Ҳа азизлар, бу ҳақиқий дерби ва дербилар шуниси билан бизга қизиқ. Лекин буларнинг бари асосан бир шаҳарда бўлиб ўтади ва бунда мухлислик аудиторияси бироз бўлса ҳам тор бўлади. Дербилар қанчалик қизиқ бўлмасин унга бўлган қизиқиш барибир бошқа давлатларда ҳаттоки, бошқа шаҳарларда ҳам пастроқ. Футбол аталмиш бу спектаклда дербилардан кўра ҳам шиддатли ва ўта муросасиз ўтадиган баҳслар мавжуд. Бу — "Классико"!!!

Классико сўзи бизга "Реал М" - "Барселона" тўқнашувидаги "эл-классико", "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" ўйинига берилган "суперклассико" номларидан бизга маълум. Ҳар бир давлатнинг ўз классиколари мавжуд. Классиколарда доимо ўзаро азалий рақибга айланган чемпионатнинг 2 гранд жамоалари ўзаро тўқнаш келадилар. Бу 2 принципиал рақиблар ўртасидаги баҳс доимо қизғин ва кескин курашларга бой тарзда ўтади. Шу куни ўйинчилар майдонда 90 минут давомида ўзаро дўстлик алоқаларини унутадилар. Чунки бу "классико". Бунда нафақат клуб шаъни балким, ўз шаҳри шаъни ҳам ҳимоя қилинилади. Хусусан, классиколар орасидаги энг қизғини "эл-классико" ҳақида ортиқча таърифга ҳожат йўқ.

Энди узоқ бормасдан ўзимизнинг ички чемпионатимиз ҳақида фикр билдирсам. Яқин йиллар бизга шуни кўрсатиб бердики, Олий лигамизда Тошкент "гегемонлиги" ўрнатилган. Хусусан, ўтган йил бўйича оладиган бўлсак Тошкентнинг 3 жамоаси: “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” бошқа вилоят жамоалари устидан хоҳлаган ишларини қилишди. Балким, “Насаф” уларга қаршилик қилмоқчи бўлди, лекин эплолмади ёки бироз кучи ва ўйинчилар тажрибаси етишмади. Бир томондан қизиқарли, Тошкентнинг 3та ҳар томонлама бир-бирига тенг бўлган жамоалари. Бир йилда 6та бир-биридан қизиқарли ўйинлар (Кубок баҳсларини ҳисобламаганда. Аслида кубок баҳсларида ҳам 3-4 та "Тошкент дербиси"га гувоҳ бўламиз).

Четдан қараганда кескин курашларга бой ўтадиган учрашувлар. Жамоалар турнир жадвалида бир-бирига зич жойлашганлиги ва ўртага чемпионлик масаласи ташланганлиги бу дербиларга қизиқишни 2 карра ортиради. Сўнгги йилларни кузатиб Тошкент дербиларига мухлислар томонидан қизиқиш бироз сусайганини сездим. Зеро, 2007 йили "Бунёдкор" жамоаси (ўша йили "Қурувчи" номи остида иштирок этишганди) Олий лигадаги дебют мавсумидаёқ кумуш медаль соҳибига ҳамда Ўзбекистон кубоги финалчисига айланишган эди. Ўша йилдан ушбу жамоа кўплаб мухлислар меҳрини қозонган эдилар. Кейинги йилдан жамоа чемпионликни нишонлашни бошладилар ва Ўзбекистондаги қудратли жамоалардан бирига айланган эдилар. Ўша йиллари "Пахтакор"нинг ўзи чемпионатдан зериккан ва уларга муносиб рақиблар кам эди. "Бунёдкор" клуби уларга ҳақиқий сюрприз бўлган эди. "Пахтакор"-"Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисини ўзим ҳам орзуқиб кутар эдим ва катта қизиқиш ила кузатиб борардим. Йиллар ўтган сайин бу икки "гигант"лар чемпионатни ўзлариники қилиб олишди ва борган сайин бу дербига бўлган қизиқиш пастлаб борди. "Локомотив"нинг "отилиб" чиқиши ҳам балким, Тошкент дербиларига қизиқиш пастлиги туфайли янги "Бунёдкор"ни кутиб олингани каби кутиб олинмади. Оддий Тошкент жамоаси сифатида қарши олинди. Ҳозирги кунда ўтаётган Тошкент дербилари авваллари каби кенг мухлислар орасида катта қизиқиш билан кутиб олинмаяпти. Фақатгина тошкентлик айрим мухлислар ва ОАВ ўртасида кенг муҳокама этиляпти. Тошкент дербиларига бўлган қизиқишни фақатгина бир омил ушлаб турибди, бу ҳам бўлса Ўзбекистон чемпиони ким бўлади? Чемпионлик масаласи ҳал бўладигани учун ОАВ ўртасида кенг муҳокама этилади. Лекин тан олайлик, Тошкент дербилари шундай қудратли жамоалар билан ҳам мухлис йиғиш бобида оқсаяптилар. Буни сўнгги дербилар ҳам кўрсатиб берди. Муҳлис йиғиш аудиторияси бўйича қанча ҳаракат қилишмасин, Водий ва Қашқадарё дербиларидан анча ортда қолишмоқда.

Бу Ўзбек дербиси ҳақидаги фикрларим эди. Энди классико ҳақида фикр юритсам, ўзбек классикоси ҳақида гап кетганда барчанинг хаёлидан ўша машҳур "НEФТЧИ" - "ПАХТАКОР" тўқнашуви ўтса ажаб эмас. Бу икки номдор жамоалар ўртасидаги баҳс доимо кескин курашларга бой тарзда ўтган. Бу икки принципиал рақиблар Ўзбекистондаги энг номдор ва совриндор жамоалардан бири ҳисобланадилар. Улар Ўзбекистон чемпионати ўтказилиб келинаётган вақтдан бери бир-бирларига азалий рақиб ҳисобланадилар. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари, уларни турнир жадвалидаги мавқеларидан қатъи назар, доимо мухлису мутахассислар диққатида бўлади. Ўзбекистон чемпионати бошлангандан то 2006 йилларгача бу "ўзбек классико"си барчанинг диққат марказида бўлган. Ҳамма ушбу баҳсни интизорлик билан кутган. Ҳаттоки ҳозирги "эл-классико"лар ҳам бу ўйин олдида иккинчи даражага тушиб қолган эди. Ўйин хоҳ Фарғонада, хоҳ, Тошкентда бўлсин, нафақат майдондаги ўйинчилар, балким мухлислар ўртасида ҳам дўстона "жанг" бўларди. Афсуски, сўнгги пайтларга келиб ҳақиқий “классико”га бўлган қизиқиш йўқолиб бормоқда. Мухлислар ушбу ажойиб тўқнашувдан бебаҳра қолмоқдалар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, мен ушбу мақола орқали Тошкент жамоаларини қораламоқчи ёки бўлмасам у ёки бу жамоага ҳеч қандай хусуматимни намойиш этмоқчи эмасман. Ягона истагим битта, у ҳам бўлса, аввалгидек "ўзбек классико"ларини қайтарайлик, яна вилоятлар ўртасидаги ўзаро чемпионлик пойгаларини ташкил этайлик ва ички чемпионатимизни ўзгача қизиқиш билан кузатайлик. Сўнгги 2 мавсумдан бери мени Қаршининг "Насаф" жамоаси хурсанд қилмоқда. Афсус, сўнгги ҳал қилувчи паллаларда жамоага омад ва бироз тажриба етишмаяпти. Ажаб эмас, "Насаф" жамоаси яна узоқ йиллар шундай ўйинларини намойиш этишса, яқин 2-3 йил ичида гигантларимизга ҳақиқий бош оғриғи бўлишади ва яқин йилларда биз ҳам янги ўзбек классикосини "Насаф" жамоаси ижросида кузатсак. Бошқа вилоят жамоаларини ҳам чемпионатдаги олдинги интрига ва қизиқишни қайтаришга чақириб қоламан, шунчаки, чемпионатда ўрин сақлаб қолувчи жамоа бўлиб қолмасдан...

Носирхон Азизов (RAULBLANCOS)
Қўқон шаҳри

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:17, 09.02.2015.
Ўқилди: 10032 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.