"Атлетико" президенти Энрике Сересо ҳамон "Реал" билан ўйин таассуротлари билан яшамоқда.
"Ҳозирда Мадриднинг хўжайини бизмиз, уни биз бошқаряпмиз. "Реал"дан 3 очко олиш жуда ҳам ёқимли, аммо биз ишлашда давом этишимиз керак. Фақат шу орқали муваффақиятга эришиш мумкин.
Ишончим комил, Примеро ва Чемпионлар лигасида ғолиблик учун охиригача курашамиз. Ғолибликни қўлга кирита оламизми ёки йўқми билмадим, аммо биз энг охиригача курашамиз. Бизнинг устунлигимиз шундан иборатки, "Атлетико"ни 25 футболчи бирлаштиради. Биз яхлит жамоа сифатида ҳаракат қиламиз. Бу жамоани ҳамиша эслаб қоламан", - дейди Сересо.