Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳужумчиси Ариц Адурис "Барселона"га қарши учрашув (2:5) борасида ўз фикрини билдирди.
"Бизга ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаган ажойиб жамоа рақиблик қилди. "Барселона"ни мағлуб этишнинг деряли имкони йўқ. Бу жуда қийин. Биз йирик ҳисобда мағлуб бўлдик, аммо айтишим керакки, бизда ҳам биринчи бўлимда бир қанча имкониятлар бўлди", -дейди Адурис.