Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Реал»даги ёш иқтидор эгаси Мартин Эдегор ҳақида 15та факт

Баҳо:
+ | -

Норвегиялик ёш иқтидор соҳиби Мадриднинг «Реал» жамоасига йўл олганидан сўнг, кўпчиликнинг диққат эътиборини ўзига жалб қилди. Эдегорга бўлган қзизиқишлар эса кундан-кунга ортиб бормоқда. Биз мана шу жиҳатларни инобатга олиб «Интефутбол» газетасидаги маълумот асосида Эдегор ҳақидаги 15 та фактни сизнинг ҳукмингизга хавола қиламиз.

1. Мартин Эдегор 16 ёшида «Реал Мадрид» билан шартнома тузди.

2. Daily Mail хабарига кўра, Эдегор Мадридда ҳафтасига 80 минг фунт (105 минг евро) олади. Демак, йиллик маоши 2,25 млн. фунт (!)га тенг.

3. «Реал» Эдегор учун «Стремсгодсет» клубига 2,3 миллион фунт (чамаси 3 млн. евро) тўлайди. Норвегиянинг камтарин клуби бонусларни қўшиб ҳисоблаганда, «Реал»дан жами 6,8 млн. евро олиши мумкин.

4. «Стремсгодсет» Эдегор билан атиги 10 ойча олдин, яъни 2014 йилнинг 5 май куни профессионал шартнома тузганди.

5. Эдегорга «Реал»дан ташқари, яна 8та клуб даъвогарлик қилди: «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Арсенал», «Бавария», «Штутгарт», «Боруссия» Д., «Аякс» ва «Селтик». Эътиборлиси, норвегиялик иқтидор шу клубларнинг деярли барчасида кўрикдан ўтишга ҳам улгурди. Мартиннинг ўзи «Ливерпул»га мухлислик қилади, бироқ уни харид қилишда «МЮ»нинг имкониятлари юқори баҳоланаётганди.

6. Эдегор 1998 йили туғилган. Норвегия миллий термаси айнан ўша йили охирги марта ЖЧда иштирок этган.

7. Эдегор «Стремсгодсет»даги дебютини нишонлаган пайт 15 ёшу 118 кунлик эди. У илк марта 2014 йилнинг 13 апрель куни «Олесунн»га қарши баҳсда майдонга тушди. Шу билан Норвегия чемпионати рекордини янгилади. Ўшанда ёш йигитча 20 дақиқа тўп сурганди, 1 май куни эса «Воларенга» билан ўйинда тўлиқ вақт давомида ҳаракатланди.

8. Мартин «Стремсгодсет»даги илк голини 15 ёшу 151 кунлик пайти урди. Бу ҳам рекорд. Бунгача Норвегия чемпионатидаги рекорд 16 ёшу 100 кунлигида гол урган Гакон Лоренценга тегишли эди.

9. У Норвегия чемпионатида жами 23та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ҳосил қилди.

10. Эдегор 15 ёшу 253 кунлигида Норвегия миллий жамоасидаги дебютини нишонлади. Яъни ўтган йили 27 август куни БАА термасига қарши кечган ўртоқлик ўйини (0:0)да тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Бу яна бир рекорд.

11. Норвегия миллий жамоасининг расмий ўйини (Евро-2016 саралаши доирасида Болгарияга қарши баҳс - 2:1)да илк марта кўриниш берганида эса, 15 ёшу 297 кунлик эди. Буниси энди Европа чемпионатлари саралаш босқичи тарихидаги рекорддир.

12. Эдегорнинг бўйи 176 сантиметрга тенг. Бу ўз кумири - Лео Мессидан 7 сантиметр новчароқ эканлигига далолат.

13. Мартин «Реал»да 16-рақамли футболкани олди. У «Стремгодсет»да 67-рақам остида тўп сурганди. Норвегия миллий жамоасининг болгарияликларга қарши ўйинида эса майдонга 9-рақамли формада тушди.

14. Эдегор билан ҳамкорлик қилувчи агент¬лар йўқ.

15. Youtube тизимида Martin Odegaard сўрови бўйича энг машҳур 5та видеоролик нақ 6 598 248 марта томоша қилинди.

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 14:24, 14.02.2015.
Ўқилди: 7468 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.