Бир муддат илгари Англия терма жамоаси устози Рой Хожсон ҳужумчи Уэйн Рунини олдинги чизиқда эмас, ярим ҳимояда ўйнатаётгани учун “Манчестер Юнайтед” устози Луи ван Гални танқид қилганди. “Қизил иблислар” устозинининг жавоби эса ўзини узоқ куттиргани йўқ.
“Хожсоннинг Рунини ҳужумда ўйнатиш ҳақидаги фикрлари тўғри. Аммо мен Англия термаси бош мураббийидан фарқли равишда ҳужумчилар бобида катта танловга эгаман. Мен Руни, ван Перси, Фалькао ва яна бошқа форвардлардан бирини танлашга мажбурман. Бундай вазиятларда шахсий симпатия жамоа учун қимматга тушиши мумкин. Шу сабабли мен кимнинг қаерда фойдалироқ ўйнаши ҳақида қарор қабул қилишим керак.
Ҳа, тўғри, Руни – “Манчестер Юнайтед”нинг энг кучли ҳужумчиларидан бири, аммо у шу билан бирга ярим ҳимояда ҳам самарали ўйнай олади”, - дея championat.com Sky Sportsга таяниб ван Гал фикрларини келтиради.