Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Темурхўжа Абдуҳолиқов: «Локомотив»да ўзимни кўрсатиб, терма жамоага қайтмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Биласиз, ҳамюртимиз Темурхўжа Абдуҳолиқов Хорватиянинг “Хайдук” жамоаси сафида тўп суриб келаётганди. Лекин мавсумлар оралиғида футболчи ушбу клуб билан шартномасини бекор қилди ва якунда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафидан жой эгаллади.

Биз эса маҳоратли футболчи билан учрашиб, унинг хорват клубидан кетиш сабаблари ва янги мавсумда “Локомотив” билан боғлиқ мақсадлари борасида суҳбатлашдик.

- Темурхўжа, нима сабабдан “Хайдук” билан тузилган шартномангиз бекор қилинди?

- Биласизми, “Хайдук” сафида ўз ўрнимни топа олмадим. Бошида ҳаммаси жуда яхши бошланганди. Учрашувларда майдонга тушаётган эдим. Аммо кутилмаганда орттириб олинган жароҳат ҳаммасига нуқта қўйди. Сўнг жамоа билан келишган ҳолда шартномани муддатидан олдин бекор қилишга қарор қилдик.

- “Хайдук”даги фаолиятингиздан қониқиш хосил қилмагандирсиз…

- Ҳа, шундай. Бу жамоадаги фаолиятимдан қониққаним йўқ. Айни ўйнайдиган пайтда захира ўриндиғида ўтириш ҳеч кимга ёқмайди. Мен ҳам кўпроқ ўйнашни истадим. “Хайдук”да яна бир мавсум қолсам ҳам бўларди. Лекин мени ёшимда ўйин амалиётига эга бўлиш жуда муҳим. Шу сабабдан ҳам кетишга қарор қилдим.

- Ва “Локомотив” сафига келиб қўшилдингиз.

- Ҳа. “Локомотив” менга катта ишонч билдирди. Жамоа устози ҳам ўзаро суҳбат чоғида клубнинг янги мавсумда режалари жиддий экани ва менга умид қилишаётганини айтди. Шу сабабдан “темирйўлчилар” таклифига розилик билдирдим. Олдимда бошқа вариантлар ҳам бор эди. Лекин “Локомотив” сафига ўтиш мен учун энг маъқул ечимдек туюлди.

- “Локомотив”га ўтишингиз молиявий масалага ҳам боғлиқми?

- Йўқ! Қишда бир нечта клубдан таклифлар келиб тушди. Улар орасида Туркия биринчи лигаси жамоаларидан, Венгрия ва Хорватия клубларидан ҳам чорловлар бўлганди. Лекин охир-оқибат “Локомотив” вариантида тўхталдим. Бу клуб менга ўйин амалиёти беришни ваъда қилди. Айнан шу сабабли Тошкент клуби таклифини қабул қилдим.

- Собиқ жамоангиз “Пахтакор” сизга таклиф билан чиқмадими?

- “Пахтакор”га ўтиш варианти ҳам бор эди. Лекин ўзим бундай қилишни истамадим. Боиси у ерда энди яхшигина ижрочилар йиғилди. Уларнинг ўринларини банд қилишни истамадим. “Пахтакор”нинг эндиликда ўз ишонган ҳужумчилари бор.

- “Локомотив”даги илк таассуротлар қандай?

- Дастлабки таассуротлар ижобий! Таркибда жуда яхши ижрочилар йиғилган. Ички атмосфера ҳам ажойиб. “Локомотив”нинг Туркиядаги йиғинида иштирок этдим ва амин бўлдимки, ушбу таркиб билан ҳар қандай турнирда фақат бош соврин учун курашса бўлади.

- Клуб олдига янги мавсумда қандай вазифалар қўйилмоқда?

- “Локомотив” жамоаси олдига клуб иштирок этадиган барча мусобақаларда фақат совринга эришиш вазифаси қўйилган. Буни жамоа устози ҳам айтиб ўтди. Диққатимни тортган жиҳат шу бўлдики, Вадим Абрамовнинг шахсан ўзи Осиё чемпионлар лигасида жиддий натижа қайд этишни жуда истаяпти. Демак, биз футболчилардан устозимиз талаб қиладиган вазифаларни бажариш талаб этилади. Шахсан мен бунга тайёрман.

- Ўзингиз янги мавсумга нималарни режа қиляпсиз?

- Асосий мақсадим – “Локомотив” сафида илож борича кўпроқ майдонга тушиш ва жамоага қўлимдан келганча ёрдам бериш. Яна футбол жамоатчилигимиз эътиборини ўзимга қаратишга уриниб кўраман. Бу орқали миллий терма жамоамиз сафидан ўрин олмоқчиман.

- Шу ўринда, “Хайдук” сафига қўшилгандан кейин ҳам бош жамоамиздан чақирув олмаганингиз борасидаги фикрингизни ҳам билдириб ўтсангиз.

- Шу савол мени ҳам жуда қизиқтиради. Балким маҳоратим ҳозирча терма жамоа мураббийлари талабига жавоб бермаётгандир. Лекин мен бор кучим билан ўз устимда ишлаб, жамоамнинг асосий футболчиларидан бирига айланишга ҳаракат қиламан. Балким ўшанда мен ҳам миллий терма жамоа сафига жалб этиларман. Фурсатдан фойдаланиб айтишим лозим, бош жамоамиз сафида ўйнаш энг катта орзуим. Ватанимиз шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилишни жуда ҳам истайман. Умид қиламанки, “Локомотив” сафидаги ўйинларим орқали терма жамоа мураббийлари эътиборини қозонаман.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 23:20, 18.02.2015.
Ўқилди: 3832 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.