Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ФИФА ЖЧ-2022 ўтказилиши муддати аниқ бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Баҳо:
+ | -

Қатарда 2022 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ноябрь-декабрь ойларида ўтказилиши ҳақидаги маълумот вақтидан олдин берилганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги мухбирига Футбол уюшмалари Халқаро Федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати хабар берган.

Бундан олдин Sports Illustrated нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда, 2022 йилги Жаҳон чемпионати ноябрь-декабрь ойларида ўтказилишини маълум қилганди.

“Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионати ўтказилиши муддатлари ФИФА ижроия қўмитасининг жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган йиғилишида белгиланади”, деб айтилади хабарда.

2018 йилдан 2024 йилгача бўлган муддатга халқаро календарни ҳамда Қатарда Жаҳон чемпионатини ўтказиш вақтини муҳокама қилаётган ишчи гуруҳи ўзининг навбатдаги учрашувини 23 февралда Қатар пойтахти Доҳада ўтказади. Гуруҳга Осиё футбол конфедерацияси президенти Салмон ибн Иброҳим Ол Халифа бошчилик қилмоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:27, 19.02.2015.
Ўқилди: 5202 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5592]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2779]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2606]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2550]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1855]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1851]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1817]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1589]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1581]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1484]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик