Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Болаларни хорижга жўнатайлик!

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда ўзбек футболи ривожланиб бормоқда. Ҳамма қатори бизнинг футбол ҳам Европага интиляпти. Бироқ барчангизга кундек равшанки, Осиё мамлакатларнинг футболи Европадан анча ортда қолган. Бугун мен миллий футболимизни ривожи учун қилиниши керак бўлган яна бир масалани ўртага ташламоқчиман!

Қачон Ўзбекистондан ҳам Месси, Роналду ва Иньеста каби футболчилар етишиб чиқади ? Қачон биз ҳам ЖЧ саралаши чоғида, “мундиалга чиқа оламизми?” деб эмас, балки ЖЧнинг чорак ва ярим финалида кимлар билан ўйнаймиз деб муҳокама қиламиз ? Йўқ, афсуски, айни пайтгача биз мундиалнинг саралаш босқичини кўряпмиз холос. Журналистларимиз миллий футболимизни жаҳонга олиб чиқиш йўлида нималар қилиниши кераклиги ҳақида жуда кўп гапириб келишмоқда. Кимдир, хориждан мураббий олиб келиниши ҳақида гапирса, яна бири махаллий клубларга кўпроқ эътибор бериш ҳақида ёзади ва турфа хил фикрлар. Албатта, бу фикрлар ҳам тўғри. Бироқ мен болалар футболига энг катта эътиборни берилишини истардим ва бу амалда бўлишини хоҳлайман.

Яхши биласиз, мамлакатимизда футболга ихтисослаштирилган жуда ҳам кўп мактаблар ишлаб турибди. Миллионлаб бўлажак футболчилар таҳсил олишмоқда. У ердаги ёшларнинг баъзи бири эндигина тўпга қандай зарба беришни ўрганаётган бўлса, яна кимлардир хеч бўлмаса деярли биринчи лига жамоаларида ўйнаш савиясига кириб бормоқда. Йўқ, бу камлик қилади. Бу йўсинда ишлашни қораламоқчи эмас. Менда сал бошқачароқ фикр бор. ЎФФ томонидан терма жамоаларга турли-хил хориж йиғинлари ташкил этишга шароит яратилиб берилади. Бунга ҳам албатта яхшигина маблағ кетади. Мазкур жамғарма томонидан терма жамоаларга кўп маблағ ажратилинади.

Келинг, бир ўйлаб кўрайлик, агарда мана шу маблағлардан маълум миқдорда ажратиб, 13-14 ёшдаги 20 нафар болаларни Европанинг энг кучли футбол академияларига жунатсак, биз ютқазган бўламизми? Менимча, йўқ. Европада “Аякс”, “Порту”, “Барселона” “Реал Мадрид” жамоаларининг футбол академияларига болаларни жўнатайлик! Улар ана шу ердаги футбол ҳавосидан баҳра олиб катта бўлишсин. Юртимизда фаолият кўрсатиб турган футбол интернатларидан энг иқтидорли 13-14 ёшдаги болаларни саралаб олиб, жўнатайлик 5-6 йилга ! Майли, ҳар йили уйларига келиб ота-оналари билан кўришиб туришсин. Ўша хориж юртларида улар учун алоҳида таржимонлар ёллайлик. Ҳамма шароитларни қилиб берайлик. Футболни ривожлантириш учун ҳамма иш қилиняпти. Бу таклифни ҳам жиддий ишлаб чиқиш керак. Агарда мен айтаётган ғоя амалга ошадиган бўлса, мана шу 20 нафар “Аякс”, “Барселона”, “Реал Мадрид” академияси тарбияланучиларидан Ўзбекистон МТЖси учун ўта фойдали бўлган 5 та ўйинчи етишиб чиқар? Балки ундан кўпроқдир. Кейин кўрасиз, уларни секин, “МЮ”, “Арсенал”, “Барселона”, “Атлетико” каби клублар талашиб қолишади. Албатта бунга ишониш қийин. Бироқ мазкур схемани албатта амалда қўллаб кўриш керак. Ана шунда натижа бўлади.
Нима учун Виталий Денисов МТЖда ҳаммадан ажралиб туради. Чунки у деярли Европа ҳавосида ўсган. Биз ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни хориж футбол андозаларида ўқитишни бас қилиб, уларга бир йўли ўша ерда таълим олишларига имкон берайлик. Хориж академияларига жўнатмоқчи бўлган ўзбек болалари тўп тепишни, умуман ҳамма ҳаммасини қайтадан ўрганишсин? Ахир, биз кўряпмиз-ку, Месси, Роналду, Бейл, Погба каби футболчилар мана шу академиялардан етишиб чиқаётганини. Бизда имкон бор мана шу схемани амалда қўллаш учун. Умид қиламанки, менинг фикрларим шу соҳанинг етук мутахассис ва раҳбарларига қадар етиб боради.

Мақсадим миллий футболимизни ривожлантириш!

Ҳожиакбар Жабборов. “Рухсор” ТРК (Фарғона)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:05, 22.02.2015.
Ўқилди: 6542 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.