Кириш Регистрация

Ўзбекистонлик дзюдочи Польшадаги турнир финалида ўзбекистонлик дзюдочини енгиб ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -

28 февраль куни Польша пойтахти Варшавада бошланган дзюдо бўйича Очиқ чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Лутфиллаев 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида ғолиб бўлди.

У финалда яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Диёрбек Ўразбоевни мағлуб этди.

Турнирнинг илк кунида бу олтин ва кумуш медалдан ташқари, терма жамоа ҳисобига иккита бронза медал ёзилган. Ришод Собиров (66 кг) ва Шарофиддин Болтабоев (73 кг) учинчи ўрин учун баҳсларда ғолиб болган.

Мусобақанинг иккинчи ва кейинги кунларида Наврўз Жўрақобилов (73 кг), Шуҳратжон Арслонов (81 кг), Шаҳзод Собиров (81 кг), Яҳё Имомов (81 кг), Дилшод Чориев (90 кг), Шерали Жўраев (90 кг), Фахриддин Шарипов (100 кг), Рамзиддин Саидов (100 кг), Элёр Машарипов (+100 кг) каби дзюдочилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 13:54, 01.03.2015.
Ўқилди: 4734 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4434]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3574]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2957]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2786]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2612]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2571]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2327]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2302]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2170]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик