Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

"Насаф" рақиби “Ал-Аҳли” йирик ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Кеча БАА чемпионатининг навбатдаги турида "Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби БААнинг "Ал-Аҳли" жамоаси ўз майдонида "Фужайра" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди.


Учрашувда мезбонлар яққол устунлик қилишди. БАА чемпионатининг 4-туридан буён ғалабани "унутиб" қўйган Козмин шогирдлари ниҳоят ўзларига келишди. Учрашувда жамоанинг номдор футболчиларидан саналмиш Ахмад Халил голлар шоусини очиб берди. Учрашувдаги илк гол ушбу футболчи томонидан 38-дақиқада киритилди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, Усамо Ассайиди учрашувдаги иккинчи голни киритди. Учинчи голни жамоанинг жорий мавсумдаги 9 миллион евро эвазига харид қилинган бразилиялик легионери 25 ёшли Эвертон Рибейро киритди. Ушбу гол унинг жамоа таркибига қўшилганидан буён иккинчи урган голи сифатида тарихда қоладиган бўлди. Ниҳоят жамоанинг учрашувдаги тўртинчи голини чилилик легионер Луис Хименес киритди.

Ушбу ғалабадан кейин Дубайнинг "Ал-Аҳли" жамоаси очколар сонини 27тага етказиб олди ва турнир жадвалининг 6-поғонасига кўтарилди.

Дубайликлар ОЧЛ 3-туридан жой олган "Насаф" билан бўладиган учрашувга қадар, БАА чемпионатида яна бир учрашув ўтказади. Бу гал улар сафарда 12 март куни "Ал-Жазира" жамоасига қарши майдонга тушишади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:59, 09.03.2015.
Ўқилди: 3573 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик