"Бавария" яримҳимоячиси Арьен Роббен "Челси" устози Жозе Моуриньо қўл остида ўйнагани унга фойда бўлганини таъкидлади.
Футболчи уч мавсум давомида "Челси" сафида ўйнаган (2004 - 2007).
"Моуриньо жуда адолатли эди, менга у билан ишлаш ёқар эди. Футбол нуқтаи назаридан бизнинг ҳамкорлигимиз жуда фойдали бўлган. У менга руҳий томондан ёрдам берган, мен "Челси"да ўсишга эришганман.
Ўшанда мен 20 ёшда эдим ва ягона муаммом - жароҳатлар эди. Моуриньо мендан тўлиқ фойдалана олмасди. Кўп жароҳат олаверганимдан мени "биллур" деб аташар эди, бу менинг жаҳлимни чиқарар эди", - дейди Роббен.