“Реал” ярим ҳимоячиси Лукас Силва Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали “Шальке”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу оғир ўйин бўлади. Бизда бир оз устунлик бор. Сюрпризлар бўлмаслигини хоҳлаймиз. “Реал”даги биринчи машғулотимнинг ўзида ўзимни ажойиб ҳис қилгандим. Мен тезда Мадридга мослашиб олдим ва ўзимни уйимдаги каби ҳис қилаяпман. Мадрид – чиройли шаҳар. Бир ойдан сўнг бу ерга оилам келади ва узимни янада яхшироқ ҳис қиламан. Эртага ўз ўйинимни кўрсатишга, ишонч билан ўйнашга ва жамоамга ғалабага эришишида ёрдам беришга умид қиламан.
Ҳеч қандай инқироз йўқ, ёқимсиз ҳолат холос. Баьзида ўйлаганимиздек бўлмайди. Ғалаба йўлига қайтиб олиш учун кўпроқ ишлашимиз керак. Мен “Реал”да икки ҳил позицияда ўйнадим – бу муаммо эмас”, - деб soccer.ru сайти Силва сўзларидан келтиради.