Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Сўғдиёна» тақдимот маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна» янги мавсум олдидан янги футболчиларин таништириш маросимини ўтказди. Тадбир жамоа қароргоҳида бўлиб ўтди.

Тадбирнинг дастлабки қисмида Жиззах вилояти футбол федерацияси вице-президенти Эргаш Ўринов сўз олиб, барчани миллий чемпионатимизнинг бошланаётганлиги билан табриклади ва омад тилади.

Жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев қишки йиғинлар ва жамоа олдига қўйилган вазифалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Шундан сўнг жамоага таклиф этилган футболчилар таништирилиб, уларга мавсумда ҳаракат қиладиган рақамлари туширилган либослар тақдим этилди.

Жамоанинг асосий дарвозабони Михаил Наумов (“Насаф” жамоасидан таклиф этилган) — 1, иккинчи дарвозабон Михаил Спиридонов – 31 (“НБУ-Осиё”), ҳимоячилар Акбар Саттаев – 5 (“Навбаҳор), Сайдулло Раҳматов – 22 (“Нефтчи”), ярим ҳимоячилар Элёр Жаҳонов – 13 (“Навбаҳор”), Музаффар Музаффаров – 17 (“Нефтчи”), Санжар Рихсибоев – 28 (“Бунёдкор”), Муқим Тошматов – 40 (“Шўртан”), Азатов Ал-Саламу – 37, ҳужумчи Анвар Ражабов – 9 (“Бухоро”) рақамларда тўп суришадиган бўлди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Э.Ўринов ва Д.Файзиевлар ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоблар беришди. Савол-жавоблар давомида асосан “Сўғдиёна”нинг олдинги мавқеини тиклаш, жамоа академиясини очиш ва уни тўғри йўлга қўйиш, молиявий аҳвол, янги стадион, ушбу масумда жамоа олдига қўйилган вазифалар ҳақида кўпроқ муҳокамалар бўлди.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 22:22, 11.03.2015.
Ўқилди: 4044 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.