Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Зимбабве терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Баҳо:
+ | -

Kun.uz: ФИФА Интизом қўмитаси Зимбабве терма жамоасини 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлганлар сафидан четлатди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълум қилинган.

Бу терма жамоа cобиқ бош мураббийнинг маошини тўламаётгани учун жазоланган. Миллий федерация 2008 йилнинг мартидан ноябрь ойигача терма жамоани бошқарган бразилиялик мутахассис Валиньосонинг иш ҳақини бермагани учун ФИФА томонидан огоҳлантирилган эди. Аммо белгиланган муддатда ҳам африкаликлар мураббийнинг пулини беришмаган.

2013 йилнинг апрелида ҳам ФИФА Интизом қўмитаси Зимбабве футбол федерациясини мураббийнинг маошини тўламагани учун жаримага тортган эди. Ўшанда федерацияга 60 кун ичида мураббийдан бўлган қарзнинг бир қисми тўлаш, 120 кун ичида эса қарздан буткул қутилиш мажбурияти юкланган эди. Қўшимча сифатида навбатдаги жазо янада қаттиқроқ бўлишим терма жамоанинг ФИФА доирасидаги барча мусобақалардан четлатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилганди.

Лекин ўтган вақт ичида қарзлар тўланмаган ва ФИФА Интизом қўмитаси Валиньосанинг мурожаатини қайтадан кўриб чиқиб, 60 кун ичида барча қарзлар тўланиши кераклиги ҳақида қарор чиқарган. Бундан ташқари терма жамоа ЖЧ-2018 саралаш босқичини ўз-ўзидан тарк этади.

Маълумот учун, Зимбабве терма жамоаси ФИФА рейтингида айни дамда 109 ўринда жойлашган. Жамоа ўз тарихида бирон марта ҳам мундиалда иштирок этмаган. 4 марта жанубий Африка минтақаси бўйича ўтказиладиган КОСАФА турнирида ғолиб бўлган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:23, 12.03.2015.
Ўқилди: 5849 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик