«Эл-класико» таҳлили: Аввалдан таслим бўлма
| Баҳо: |
+0; -0
|
Футболда асосий ғоя – рақибни доғда қолдириш. Масала майдонда ҳал қилинса-да, кураш ўйиндан анча олдинроқ, мураббийнинг хонасидан бошланади. Рақибнинг заифлигидан устунлик учун фойдаланиш, устунлигидан эса заифлик ахтариш мураббийлар штабининг вазифаси. Футболчилар қанчалик маҳоратли бўлмасин, улар тактик кўрсатмага муҳтож. Айниқса, жамоавийликни майдондаги ижрочилар эмас, майдон четидаги мураббийлар таъминлайди. Футбол эса – жамоавий ўйин.
“Эл-класико”да бу жиҳат янада аҳамиятли даражага кўтарилади. Ўйиннинг мақоми унга “шунчаки навбатдаги бир баҳс” сифатида қарашга йўл бермайди. Сабабини жуда яхши биласиз.
Бу сафар “Барселона” ҳам, “Реал” ҳам катта футбол спектаклига юксак формада етиб кела олмади. Жамоаларнинг ҳар иккиси ҳам жароҳатлар исканжасида қолди. Бу борада “Реал”нинг ҳолати оғирроқ эди. Бэйл, Кросс, Моратанинг йўқлиги Зиданга етарлича бошоғри келтирди. Қолаверса, Зидан ғоясининг таянчи ҳисобланган Каземиронинг энди тузалиб сафга қайтгани ва ҳали юксак формага кириб улгурмагани ҳам муаммолар юкини оширди.
Зайниддин Зидан бу осон бўлмаган вазиятдан шакллантирилган барқарор ўйин эвазига чиқиб кетишга уриняпти. Шунинг учун қайсидир етакчининг йўқлигида унинг ўрнига тушган футболчи жамоани ортга тортгани йўқ. Мағлубиятсиз сериянинг умри эса узайиб боряпти.
“Реал” устози шу барқарор услубига таяниб, майдонга тушадиган асосий таркибни бир кун аввал эълон қилишдан ҳам чўчимади. У тактик юришни танланган таркиб орқали эмас, кўзланган мақсад ва қўйилган вазифа билан амалга оширишга уринди. Ҳозирги ҳолатда “Реал” устози ашаддий рақиб билан бўладиган биргина ўйин учун эмас, турнир жадвалидан келиб чиқиб тактика белгилаши керак эди. Минимал режа – орадаги фарқни сақлаб қолиш.
“Барселона”да вазият янада оғирроқ. Ёзги трансферлар орқали жамоага янги қон олиб кирмоқчи бўлган Луис Энрике ўзи истаган “олтин нуқта”ни топа олмаяпти. Жамоа барча турнирларда ғолибликка курашиши учун идеал ҳолатни шакллантириши керак. Бу ғоявий инқироз етакчиларнинг кетма-кет жароҳатлари билан қўшилиб, Энрикенинг сочидаги оқ толаларни кўпайтиргандан-кўпайтиряпти.
Бутун дунё кутадиган ўйинга икки жамоа ҳам шундай муаммолар гирдобида етиб келди. Шунинг учун ҳам бу сафарги “Эл-класико” анча хотиржам, эҳтиёткорона бошланди.
Ўйин аввалида жамоаларнинг қуйидаги таркиб ва схемада майдонга тушиши эълон қилинди.

“РЕАЛ”
Аслида икки мураббий ҳам чалғитувчи юришлар тайёрлаб қўйганди. “Реал” юқори прессинг қўллаш ва бу орқали “Барселона”ни қийин аҳволга солишга (“Ман Сити” ва “Реал Соседад” буни кўрсатиб берганди) уриниб кўриши мумкин эди. Аммо турнир жадвалидаги ҳолат бунга эҳтиёж туғдирмайди. Ўйиннинг юқори темпда кечиши фойдадан кўра зарарлироқ. Ҳар ҳолда баҳс “Камп Ноу”да ўтмоқда. Ўйин темпининг тушиши яраланган “Барса”нинг хотиржамликка берилишига олиб келади. Босимсиз ўйинда вазиятни идора қилиш осонроқ. Қолаверса, биргина қарши ҳужум ёки стандарт билан вазиятни ўз томонига оғдириш мумкин.
“БАРСЕЛОНА”
Энрике ҳамкасбининг услубидан хабардор. “Реал”нинг барқарор ўйинини бузиш учун у ўз жамоасининг услубини ўзгартиришга қарор қилди. Бунга юқорида саналган муаммолар ҳам сабабчи аслида. Майдон эгалари ўйинни юқорида келтирилган схемада бошламади. Бускетс таянч зонасида эмас, юқорироққа чиқарилди. Гомеш ва Ракитич эса орқароқда ўйнади. Бускетснинг одатий нуқтасидан тепароқда ўйнаши – унинг ҳужумларни бошлаб беришига эмас, кўпроқ рақиб таянч зонасида ўйнайдиган Модрич ва Ковачичнинг ҳужум бошлаб беришига халақит қилишга қаратилган эди. Шу жиҳатдан Серхио жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бускетснинг олдироққа чиқарилиши охирги вақтларда яхши формада бўлмаган Ракитич ва жуда оддий ўйин кўрсатиб келаётган (айниқса, Каталония жамоаси ярим ҳимоячилари учун) Гомешнинг асосий таркибга қўйилишига мажбурий чора эди. Лучо рақиб ўйинини бузиш учун анъанавий “Барса”ча ярим ҳимоя услубини қурбон қилди.
РАМЗИЙ ЯКУН
Шу жиҳатдан ҳар икки мураббий ҳам биринчи таймда кўзлаган мақсадига эришди. Бу тактик кураш биринчи голга қадар давом этди. Майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олгач, Энрике энди тўп назоратини кучайтиришга уринди, жароҳатидан тикланган Иниеста майдонга туширилди. Бускетс ўз таянч зонасига қайтди ва Андрес билан тўп назоратини қўлга олди. “Барселона” маълум лаҳза аввал кўриб ўрганганимиз ҳолига қайтгандек бўлди: майдон марказида тотал назорат ва рақибга босим. Бирин-кетин хавфли вазиятлар ҳам юзага келтирила бошланди. МСНнинг ҳар бири камида биттадан қулай имкониятни кўкка совурди.
“Реал” эса мураббий ўйин аввалида тузган режа бўйича ҳаракатланаверди. Зидан баҳсдан кейин таъкидлаганидек, вазифага юракдан ёндашилди. Бу ҳолда бир тўп фарқи бир лаҳзада йўққа чиқарилиши мумкин. Якунда шундай бўлди ҳам. Рамоснинг олтин боши Зидан жамоасига бу сафар ҳам кўзланган натижани тақдим этди.
Қизиқ, Рамос сўнгги дақиқаларда гол урган финалларда мадридликлар ғолибликни нишонлашган. Ла Лига чемпионлиги учун асосий курашда у яна жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Бу балки рамзий якундир. Балки айнан шу гол “Қироллик клуби”га узоқ кутилган Ла Лига чемпионлигини тақдим қилар?!
Мавсумнинг дастлабки “эл-класико”сида “Реал” муддатидан аввал таслим бўлмади ва бунинг учун рағбат топди. Энди худди шу ишни чемпионлик учун курашда “Барселона” бажариши керак. Луис Энрике буни шогирдларига сингдира оладими?
Лутфулло Турсунов
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Ё шоҳсупа, ёки инқироз. “Барселона” нега айнан Валвердени танлади?
- “Реал”нинг олтин боши”. Узоқ кутилган чемпионлик қандай қўлга киритилди?
- Катта йўқотиш: “Архитектор” “Севилья”ни тарк этди
- Тактик таҳлил: "Барса"нинг 3-4-3 схемаси таваккалликми ёки устунлик?
- Иммунитет. “Барселона”ни энди тўхтатиб бўладими?
- Ла Лигада ким чемпион бўлишини “Севилья” ҳал қилади...ми?
- “Реал”нинг қарғиш теккан “10-рақам”и
- Ла Лига дардига ташхис: “Техноаллергия”
- Испания Кубоги ярим финали қуръаси "Атлетико" - "Барселона" жангини туҳфа этди!
- Тактик таҳлил: “Реал”нинг мағлубиятсиз сериясига қандай барҳам берилди?
- “Уч мавсум” синдроми?! “Барселона”га нима бўлди?
- 2016: Ла Лиганинг олтин йили
- Испания кубогига қуръа ташланди: "Барселона" – "Атлетик Б", "Реал" – "Севилья" баҳсини кузатамиз
- Ла Лига “қишки уйқу”га кетди
- "Реал"нинг 9 рекорди: Роналду уларни янгилай оладими?
- Зиданнинг мағлубиятсиз жамоаси: У бунга қандай эришмоқда?
- ЕЧЛ гуруҳ босқичи: Ла Лига жамоалари унда қандай иштирок этди?
- «Эл-класико» таҳлили: Аввалдан таслим бўлма
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












