2016: Ла Лиганинг олтин йили
| Баҳо: |
+0; -0
|
Якунланаётган йил Ла Лига учун ўта муваффақиятли келди. Аслида бундай ҳолга охирги йилларда ўрганиб ҳам қолдик. Шундай бўлсада, келинг, Ла Лига вакилларининг 2016 йилги зафарли онларини хронологик тартибда бир эслаб кўрайлик.
Январ – "Олтин тўп"
2015 йил учун "Олтин тўп"ни Лионель Месси («Барселона») қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Криштиану Роналду («Реал Мадрид») ва Неймар («Барселона») лойиқ кўрилди. Нуфузли соврин учун даъвогарлик қилган ҳар учала футболчи ҳам испан жамоалари шарафини ҳимоя қилади.

15 май – Примеранинг сўнгги тури
Май ойининг якшанба оқшомида Испания чемпионати 2015/2016 йилги мавсумига якун ясалди. Турнир ғолиблигини каталониянинг «Барселона» клуби қўлга киритди.
18 май – Европа Лигаси финали
Швейцариянинг Базел шаҳридаги «Сэнт Якуб Парк» стадионида испанларнинг «Севилья»си ва инглизларнинг «Ливерпуль»и Европа Лигаси финалида баҳс олиб борди. Андалусияликлар рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. «Севилья» учун бу Европа Лигасидаги кетма-кет учинчи ғалаба бўлди.

22 май – Испания Кубоги финали
Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида кечган Қирол кубоги финалида каталониянинг «Барселона» клуби «Севилья» билан учрашди. «Барса» 2:0 ҳисобида зафар қучди ва кубокни қўлга киритди.
28 май – Чемпионлар лигаси финали
Миландаги «Сан Сиро» стадионида кечган Чемпионлар лигаси финалида испанларнинг икки жамоаси – «Реал Мадрид» ва «Атлетико» учрашди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида «Реал Мадрид»нинг қўли баланд келди. Шундай қилиб, "Қироллик клуби" ЕЧЛда 11-бор зафар қучди.

21 июл – Ла Лига ва Сантандер банки ўртасидаги шартнома
2016йилнинг ёзи ўрталарида Ла Лига ва Сантандер банки ўртасида шартнома имзолангани ҳақидаги хабар тарқатилди. Ушбу келишувга кўра Испания чемпионатининг биринчи ва иккинчи дивизиони Лига Сантандер ва Лига 1|2|3 қилиб ўзгартирилди.

10 август – УЕФА Суперкубоги
УЕФА Суперкубоги финалида «Реал» ва «Севилья» баҳслашди. Учрашувнинг қўшимча таймларида «Реал» устунликни таъмиинлади – 3:2 ва 2016 йилги УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.
13-17 август – Испания Суперкубоги
Икки учрашув натижасига кўра «Барселона» «Севилья»ни умумий 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва Испания Суперкубоги соҳиби бўлди.
18 октябр – Тебас Ла Лига президентлигида қолди
Хавьер Тебаснинг ягона рақиби Алекс Арансабаль Ла Лига президентлиги учун сайловга бир ҳафта қолганда ўз номзодини қайтариб олди ва Тебас Ла Лигани яна тўрт йил бошқариши олдиндан ойдинлашди.
24 октябр – Ла Лиганинг расмий тақдирлаш маросими
Валенсияда ўтган мавсум якунига кўра футболчилар ва мураббийларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

12 декабр – Олтин тўп
2016 йил учун "Олтин тўп"ни бу сафар Криштиану Роналду («Реал Мадрид») қўлга киритди. Лионель Месси («Барселона») ва Антуан Гризманн («Атлетико») кейинги поғоналарни банд этди. Ва яна энг нуфузли шахсий соврин учун асосий даъвогарлар испан жамоалари вакиллари бўлди!
18 декабр – «Реал Мадрид» Клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди
Мадриднинг «Реал» клуби финал баҳсида қўшимча таймларда японларнинг «Кашима»сини мағлуб этиб, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Ла Лига жамоалари шундай ютуқлар билан янги - 2017 йилга қадам ташламоқда. Клублар миқёсида ва шахсий совринлар борасида Испания чемпионати вакиллари учун бундан ортиқ натижаларни тасаввур қилиш қийин: Ла Лига вакиллари бошқа чемпионатлар вакилларини яқинлаштирмай, барча ютуқ ва совринларни ўзлариники қилиб олишди.
Киритилган сана: 29.12.2016 12:14. Ўкилди: 13207 марта.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Ё шоҳсупа, ёки инқироз. “Барселона” нега айнан Валвердени танлади?
- “Реал”нинг олтин боши”. Узоқ кутилган чемпионлик қандай қўлга киритилди?
- Катта йўқотиш: “Архитектор” “Севилья”ни тарк этди
- Тактик таҳлил: "Барса"нинг 3-4-3 схемаси таваккалликми ёки устунлик?
- Иммунитет. “Барселона”ни энди тўхтатиб бўладими?
- Ла Лигада ким чемпион бўлишини “Севилья” ҳал қилади...ми?
- “Реал”нинг қарғиш теккан “10-рақам”и
- Ла Лига дардига ташхис: “Техноаллергия”
- Испания Кубоги ярим финали қуръаси "Атлетико" - "Барселона" жангини туҳфа этди!
- Тактик таҳлил: “Реал”нинг мағлубиятсиз сериясига қандай барҳам берилди?
- “Уч мавсум” синдроми?! “Барселона”га нима бўлди?
- 2016: Ла Лиганинг олтин йили
- Испания кубогига қуръа ташланди: "Барселона" – "Атлетик Б", "Реал" – "Севилья" баҳсини кузатамиз
- Ла Лига “қишки уйқу”га кетди
- "Реал"нинг 9 рекорди: Роналду уларни янгилай оладими?
- Зиданнинг мағлубиятсиз жамоаси: У бунга қандай эришмоқда?
- ЕЧЛ гуруҳ босқичи: Ла Лига жамоалари унда қандай иштирок этди?
- «Эл-класико» таҳлили: Аввалдан таслим бўлма
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












