Ўзбек спортчиларининг муваффақиятлари сири нимада?
| Баҳо: |
+0; -0
|
Жорий йил ўзбек спорти учун муваффақиятларга бой йил бўлмоқда, дейиш учун тўла асос етарли. Тўғри, ҳали мавсум якунланишига анча бор. Аммо 2018 йилги мусобақалар тақвимидан ўрин олган энг нуфузли спорт анжумани – Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида атлетларимиз мисли кўрилмаган ютуқларга эришдики, энди йилнинг қолган қисмида спортчиларимиз қандай натижа қайд этишларидан қатъий назар – мавсумни ижобий баҳолашга ҳақлимиз. Қувонарлиси, спортчиларимиз шу тариқа истиқлолимизнинг 27 йиллик тўйига муносиб совға ҳозирлашди. Зотан, бунгача Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинларида олти маротаба иштирок этган бўлса-да, ҳеч қачон бу қадар ёрқин ғалабаларни қўлга киритишмаган эди. Савол туғилади: бу муваффақиятларимиз омили нимада? Шу мақсадда биз Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов билан суҳбатлашдик.
— Умид Махаматжонович, хабарингиз бор, яқинда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди. Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам сон, ҳам сифат борасидаги кўрсаткичларини яхшилашди. Айтингчи, бу муваффақиятларнинг сири нимада? Эътиборми, моддий манфаатдорликми ёки биз билмаган бошқа омиллар борми?
— Буни ҳеч қандай сири йўқ, шунчаки тайёргарлик босқичига жиддий эътибор қаратдик. Барча спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз сўнгги 3-4 ой ичида узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди. Орада эса халқаро мусобақаларда тобланиб боришди. Ўз навбатида, Миллий олимпия қўмитаси спортчиларимизнинг Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриши учун барча шароитни яратиб берди. Албатта, давлатимиз томонидан кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликсиз бундай натижаларга эриша олмасдик. Хабарингиз бор, мамлакатимизда спорт тараққиёти, унинг ривожланиши шахсан Президентимиз назоратларида туради. Сўнгги 2 йил ичида соҳани янада ривожлантириш, халқаро майдондаги ғалабалар салмоғини ошириш, спортда бошқарув тизимини такомиллаштириш борасидаги давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармон ва қарорлар биз – спорт аҳли учун улкан имкониятлар эшигини очиб берди.
Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази;
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Азия-Чимган” меҳмонхонаси негизида миллий терма жамоалар учун универсал олимпия тайёргарлиги маркази;
Жиззах вилояти Зомин туманида “Алоқачи” соғломлаштириш оромгоҳи негизида гимнастика спорт тури бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;
Наманган вилояти Чортоқ туманида сержантлар тайёрлаш мактаби негизида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази;
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида “Гулнора” соғломлаштириш оромгоҳи негизида яккакураш спорт турлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази Миллий олимпия қўмитаси ихтиёрига ўтказиб берилди. Айтмоқчи бўлганим спортчиларимизнинг Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриши учун барча шароит яратиб берилди. Бу қилинган меҳнатлар самарасини эса Индонезиядаги Осиё ўйинлари кўрсатиб берди.
Киритилган сана: 18.09.2018 09:21. Ўкилди: 11434 марта.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- “Сурхон” Супер лигага даъвогар...ми?
- Қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали қизғин давом этмоқда
- Ҳамюртимиз Бутунжаҳон қўл жанги федерацияси раҳбариятига киритилди
- Каратэчиларимиз Бишкекда 11 та олтин медалга сазовор бўлишди
- Афсонавий Макаров ўзбек хоккейчилари ҳақида қандай фикрда?
- “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки ўйинлари бошланмоқда
- Рекордчи Федерердан яна бир рекорд
- Франциялик мутахассис иштирокида мастер-класс ўтказилмоқда
- Кучлилар “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларига йўл олади
- “Бунёдкор” футбол клуби атрофидаги машмашалар
- Ғалабага қандай эришилади?
- Тарихда биринчи бор хоккей бўйича Ўзбекистон биринчилигига старт берилади
- Жокович еттинчи осмонда, Надаль эса қаримоқда шекилли...
- Ўз уйингда деворлар ҳам суяйди
- ТАРИХИЙ ҒАЛАБАНИ ХОТИРЛАБ...
- Навоийда Ўзбекистон чемпионати якунланди
- Australian Open: кутилганидек Жокович ҳам финалда
- Юртимизда хоккей ўйнаш учун имкониятлар яратилмоқда
- Осака янги тарих яратмоқда – у финалда!
- Кураш бўйича илк чемпионлар аниқланди
- Тошкентга Сербия термаси келади, таркибда Жокович йўқ
- АГМК Чемпионлар лигасига қандай тайёргарлик кўрмоқда?
- "Australian Open" дунё рейтингига қай даражада таъсир кўрсатади?
- 90 ёшли велопойгачи допинг туфайли жаҳон рекордидан маҳрум этилди
- Англия кубогига қуръа ташланди, 4-босқичда “Арсенал” – “МЮ” тўқнашуви
- Жавоҳир Сиддиқовга қитъанинг грант клубларидан таклифлар бор
- Ўзбек спортчиларининг муваффақиятлари сири нимада?
- Мозийда қолган клуб
- Россияда порлаган “бешлик”
- Криштиану Роналду ҳақидаги фикрингизни ўзгартирувчи 15 та сабаб
- Москва кўз ёшларга ишонади...
- Жаҳон чемпионатининг сиз кўрмаган 25 лаҳзаси
- "Кекса синьора"нинг тахтидаги кекса "синьор"
- Германия нашри Равшан Эрматов ва ўзбек футболи ҳақида мақола эълон қилди
- Месси кучли учликка кирмади ёки Роналду Леони бу гал ҳам ортда қолдирди
- Боксчимиз Гўзал Исматова Осиё чемпионатининг финалида
- ...Тойчихоннинг алпи билан Қўнғиротдан келган ўзбекларнинг алпи кураш тушади
- Cув спорти турлари бўйича ўтказилаётган чемпионатнинг сувга сакраш баҳслари якунланди
- Сузувчиларимиз чемпионатни муваффақиятли бошлади
- Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бошланди
- Қибрайда “Арғумоқ-шер” от спорти клуби фойдаланишга топширилди
- 81 ёшли Бекмурод ота набираси Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












