Kirish Ro'yxatdan o'tish
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid
01/05 00:00 Bavariya 2-2 Real Madrid
02/05 00:00 Borussiya D 1-0 PSJ
02/05 20:30 Iroq - Indoneziya
02/05 23:30 Chelsi - Tottenhem
03/05 20:30 Yaponiya - O‘zbekiston
03/05 22:00 Tuluza - Monpelye
03/05 23:45 Torino - Bolonya
04/05 00:00 Luton - Everton
04/05 00:00 Lans - Loryan
04/05 00:00 Xetafe - Atletik Bilbao

Blog

O'zbekiston Milliy axborot agentligi

UzA.uz — sport xabarlari blogi

Франциялик мутахассис иштирокида мастер-класс ўтказилмоқда

Баҳо:
+0; -0
Бугун спортнинг каратэ тури дунёда тобора оммалашиб бормоқда. Бу жараёнда ушбу спорт тури 2020 йили Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинлари дастурига киритилгани ҳам муҳим омил бўлмоқда.
 
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси томонидан ушбу спорт турини янада ривожлантириш ва аҳоли орасида кенг оммалаштириш йўлида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
 
Сир эмаски, ёш авлод орасида спортга қизиқишни оширишда жаҳон юлдузлари билан учрашувлар, улар иштирокидаги мастер-класслар катта аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раҳбариятининг таклифига кўра франциялик таниқли мутахассис Хасин Хаддад юртимизга келди.
 
Араб миллатига мансуб Хаддад Францияда туғилиб ўсган. Спортчи сифатида кўплаб совринларни қўлга киритган, мураббийлик фаолиятини бошлагач эса бир қатор Европа ва жаҳон чемпионларини вояга етказган малакали мутахассис бугунги кунда Жаҳон каратэ федерациясида йўриқчи (инструктор) бўлиб ишламоқда.
 
Фахрий меҳмон кеча тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Режага кўра у юртимизда миллий терма жамоа аъзолари ҳамда ёш, иқтидорли каратэчилар учун мастер-класслар ўтказади.
 
Хасин Хаддад бугуннинг ўзидаёқ енг шимариб ишга киришди. У куннинг биринчи ярмида пойтахтимиздаги Ўзбекистон дзюдо федерацияси спорт марказида мамлакатимизнинг энг иқтидорли каратэчилари иштирокида машғулотларни бошлаб юборди.
 
– Яқинда Францияда ўтказилган нуфузли турнирда жаноб Хаддад спортчиларимизнинг чиқишларини ўз кўзи билан кўриб, уларнинг салоҳиятига юқори баҳо берди. Фақат айрим техник камчиликлар спортчиларимизга имкониятларини тўлиқ намоён этишга тўсқинлик қилаётганлигини таъкидлаб, иложи бўлса ўзбекистонлик спортчилар билан ишлаб, уларга ўз билим ва тажрибаларини ўргатишга тайёр эканлигини ҳам билдирди. Музокаралар натижасида франциялик таниқли мутахассисни Ўзбекистонга олиб келишга муваффақ бўлдик. Умид қиламанки, Хасин Хаддад иштирокида ўтказиладиган машғулотлар юртимиз спортчиларининг маҳоратларини янада ошишига хизмат қилади, – деди Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси президенти Аламжон Муллаев.
 
Машғулотлар якунига етгач, франциялик мутахассисга Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси президенти А.Муллаев ҳамда вице-президент К.Одиловлар томонидан миллий тўн ва дўппи тақдим этилди.
 
Режага мувофиқ, бугун куннинг иккинчи ярмида жаноб Хаддад Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюради. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси олдига 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилган. Бу каби саъй-ҳаракатлар эса ушбу эзгу мақсадни рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлишига шубҳа йўқ.
 
Karate (3).jpg
 
Karate (11).jpg
 
Отабек Эшмаматов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА​​ 
Киритилган сана: 21.02.2019 22:14. Ўкилди: 2353 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.