Ғалабага қандай эришилади?
Баҳо: |
+0; -0
|
Кеча Осиё кубоги 2019 га якун ясалди. Қатар термаси тахминларга қарши бориб Японияни мағлуб этди.
Россия майдонларидаги мундиал ўйинларини кўрдик. Кутилмаган натижалар салмоғи анчагина. Доимо эътибор марказида бўладиган кучли бешлик чемпионатларини кузатдик. Кузатяпмиз. 2016 йилги мавсумдан бошлаб Премьер лига ҳақидаги мақолаларда сенсация сўзидан фойдаланиш анчайин камайиб кетди. Ушбу мавсумдан бошлаб “Бавария”нинг якка ҳукмронлигига чек қўйилди, Мадридда ишлар пачава.
Кеча тонгда интернетдан футбол хабарларини ўқиб, уйғонганимга шубҳа қилиб қолдим. Тунда бошланибди ҳаммаси. Италияда “Фиорентина” “Рома”га еттита гол урган, “Ювентус” ниҳоят тўхтатилган. Испанияда эса “Барселона” “Севиля”га олтита гол уриб кубок финалига чиққан бўлса, Англияда “Челси” тўртта тўп фарқи билан ютқазган. Бундан ғазабланган Сарри ўз футболчиларини 50 дақиқа кийим алмаштириш хонасига қамаб қўйган ва ҳоказо... Шундан сўнг, ўйланиб қолдим: бугунги финал қандай бўларкин?
Маст қилиб қўйдинг...
Кучлилар ўртасидаги ўйинлар ҳамиша қизиқарли ўтган. Агар у мусобақа финалида бўлсачи… Ҳа, финаллар ҳар доим муросасиз баҳсларга бой бўлади, лекин бугунгидек ўйинлар кам ўтказилади. Жуда кам.
Мазкур Осиё кубоги анчайин голларга бой ўтди. Якун ҳам шунга яраша бўлди. Сизу менга нима яхши? Голларнинг кўп бўлгани, албатта! Баъзи ўйинларда эса гол бўлмаса ҳам мухлислар шиддатли қарама қаршиликлар гувоҳи бўлаверишди.
Япон самурайлари ва араблар ўртасидаги финалда эса юқоридаги ҳар иккала вазият ҳам кузатилди. Майдоннинг икки томонида ҳам уюштирилган ҳужумлар бир-биридан мазмунли бўлиб туюлаверди. Устига устак 4 та гол урилди. Осиё кубоклари тарихида биттагина финалда 4 та гол урилган, ўша баҳсда ҳам японлар иштирок этганди. 2004 йилда Хитойдаги Осиё кубогида мезбонлар “кунчиқар юрт вакиллари”га кечаги ҳисобда мағлуб бўлишган эди.
Ғарбдан эсган шамоллар Осиёга фақатгина сенсациялар эмас, чиройли ўйинлар атмосферасини ҳам олиб келган экан, аслида. Бунинг устига мусобақадаги энг тартибли икки жамоа куч синашиб, фақатгина футбол ўйнашди. Бу ўйиндан чемпионликни тўрт марта қўлга киритган жамоа мухлисларидан ташқари футболни севувчи барчанинг кўнгли тўлди. Бунинг учун футболчиларга раҳмат!
“Ирода” ва “япон” сўзлари синоним(ми?)
Тарихдан маълумки, японлар бугунгача оғир ва машаққатли кунларни бошида кечирган. Тарих тегирмонидан эгилса-да, букилса-да, янчиласа-да синмаган. Ҳеч қачон. Ҳамиша тирик чиқа олган у ердан. Улар қаддини тезда ростлай олган. Қўшни давлатлар босқини, мустақиллик учун курашлар, жаҳон урушидаги мағлубиятлар-у “Атом” деб аталган балои азим ҳам буколмади японларни. Янгиликларда бериладиган сув тошқинлари ҳақидаги лавҳанинг аксарияти кун чиқар тарафда содир бўлади. Бундан ташқари ер қимирлашларининг энг кўп ва энг қўрқинчлилари ҳам ўша ёқларда. Шундай эрсада, улар ҳеч қачон бундан тушкунликка тушмайди. Фалокатлардан сўнг тезликда ўзига келади ва меҳнатда давом этади. Балки, мана шу қийинчиликлар уларнинг иродасини тоблагандир. Тоблаётгандир. Ер юзида ҳеч қайси халқ японларчалик мустаҳкам иродага эга бўлмаса керак. Бу мусобақада ирода, таслим бўлмаслик, меҳнатдан чарчамаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик каби хислатлар самурайларни финалгача олиб чиқди. Балки, кечаги финалда японлар эмас бошқа жамоа бўлганда 2:0 даёқ тушкунликка тушиб қолган бўларди.
Афифнинг голидан сўнг ҳамма Қатарнинг ғалабасини тан олди, самурайлар эса бўйин эгмайди тик борди тик! Аниқки, тонгни ҳаммадан олдин кутиб оладиган бу халқ мағлубиятдан сўнг ҳам тўхтаб қолмайди. Агар японлар БААга чемпионликка эришиш учун ташриф буюришганда, албатта, мақсадларига етарди.
Аммо улар узоқ келажакни ўйлаб, бир қанча етакчиларини уйда қолдириб, ёш йигитлардан иборат жамоани Осиё кубогига бошлаб келишган эди. Бу – келажак учун ташланган қадам. Гарчи ФИФА рейтингида форслар биринчи ўринда бўлсаларда, чемпионлик қатарликларга насиб қилсада, японлар қитъамиздаги энг кучли жамоа бўлиб қолаверади, назаримда.
Улар бор эътиборини Мундиалга қаратиб, бу йўлдаги қитъа биринчилигини ҳам қурбонлик қилиб юборишаверади. Биз эса кутамиз ва кузатамиз, Бельгиядан иродали бўлишни ўзлаштирган Япония Қатар майдонларида нималар қила олар экан?...
Ҳа, айтганча, кечаги финалдан сўнг, япон футболчилари ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда кийим алмаштириш хонасини тозалаб, ташаккур айтиб кетишни ҳам унутгани йўқ. Балки шундадир уларнинг 100 йил яшаш сири!
Иродага қарши иштиёқ
Қойил! Бу қатарликлар чарчамас экан. Кимдир уларни допингга қарши текшириш даъвоси билан чиқса ажабланманг?!
Иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида қатарлик футболчилар намойиш этган ишончли ҳамда важоҳатли ўйинни кўриб шоирнинг бир шеъри эсимга келди-ю, уни озгина финалга мослаштиргандек бўлдим:
“Кубогимга қарама,
Нақ энангни кўрасан!
Менга насиб қилади,
Сўра, кимдан сўрасанг...”
Ҳа, Қатар ўйинлари билан ҳаммани сеҳрлаб қўя олди. Хўш, уларни чемпионликка қайси омиллар етаклади?
Бу ҳар бир деталнинг идеаллашувидир. Масалан, ҳужумлардаги аниқликни олайлик – финалда 9та зарба, 4 та аниқ зарба ва 3 та гол. Бундан ортиғини эса терма жамоалар борасида Саутгейт бошчилигидаги инглизлар уддалашганди. Миллатлар лигаси сўнгги баҳсидаги Испания билан ўйинда инглизлар 4 бор ҳужум уюштириб 3 та гол урганди. Испаниялик мураббий Санчес Бас шогирдларини ана шундай инглизча аниқликка мослаштира олди.
Тартиб. Японлар шу вақтгача Осиёда тартибли ўйин бўйича етакчи эди. Энди рақобатчиси мавжуд. Феликс қўл остида ҳар бир футболчи ўзининг ишини керагидан ортиғи билан бажармоқда. Таҳсинга лойиқ жиҳат.
Ҳамжиҳатлик. Ҳимояда бир неча марта Алмуоз ёки Акромнинг рақиб ҳужумларини тўхтатганлигига гувоҳ бўлдик. Бундан ортиғи ҳамжихатликдан бошқа нима деб аталишини ҳозирча билмайман.
Тезкор қарши ҳужум. Рақиб ҳужумини бартараф қилгач, ҳужумчилар Формула-1 пилотларидай олдинга отилишмоқда. Бу ҳам Санчес жамоасининг ютуғи.
Юқори жисмоний тайёргарлик. Санчес Бас шогирдлари бутун ўйин мобайнида бир хил темпда ҳаракат қила олди: хоҳ тўп билан, хоҳ тўпсиз. Яна юқори даражадаги прессинг ҳам уларнинг фойдасига хизмат қилмоқдаки, футболчиларнинг бундай вазиятларда кучи тугаб қолмади. Бу жиҳат ҳужумчиларнинг ҳимоячиларга ёрдамга келиши ёки аксинча вазиятларда ҳам яққол намоён бўлди.
Ва сўнгги омил футболчиларнинг иштиёқи. Уларда ғалабага бўлган ташналик, ғолиблик иштиёқи ҳар нарсадан устунлик қилди, ҳаттоки иродадан ҳам!
Алидан Алигача...
Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси ва тўпурари Алмуоз Али эронлик бошқа бир Али томонидан ўрнатилган рекордни ўзгартирди. Балки “бузиб ташлади” феъли мос тушар... Али Дайи 1996 йилги Осиё кубогида 8 т гол урганди. Орадан 23 йил ўтиб, Алмуоз бу кўрсаткични тўққизтага оширди. Аммо Дайи ҳануз умумий голлар бўйича олдинда унинг ҳисобида 14 та гол мавжуд.
Мусобақалар давомида фейр плей совринини иккинчи бор (2004, 2019) Япония қабул қилиб олди. Энг яхши дарвозабон эса Саад ал-Шиб бўлди. Сааднинг Осиё кубоги мобайнида бир дона гол ўтказгани алоҳида эътирофга молик. Буни ёлғиз дарвозабоннинг маҳорати йўймасдан қатарлик ҳимоячилар меҳнатини ҳам унутмаслик керак. Японлар сўнгги 8 та Осиё кубогининг 5 тасида финалда ўйнади ва илк маротаба финалда мағлуб бўлди. Бу уларни осиёлик “пентакампеон” бўлишларига тўсиқ бўлди. Қатарликлар шу вақтгача 2 маротаба (2000, 2011) чорак финалга чиқа олганини инобатга олсак, финалда ғолиб бўлиш улар учун эртакдан бир парча холос. Унинг давомини эса 2022 йилги мундиалда кўрсак ажаб эмас. Ҳар ҳолда натижалар ўзи мезбонлик қиладиган жаҳон кубогида ҳам анча-мунча терма жамоалар учун бош оғриқ бўлишидан дарак бермоқда.
Муносиблик мезони
2016 йилда Франция ўз уйида Европа чемпионатини қабул қилди. Бутун турнир давомида французлар энг юқори даражада ўйин намойиш қилди. Аммо финални номуносиблар илиб кетди. Мағлуб бўлган жамоанинг худди шу таркиби асосига қурилган жамоа 2018 йилга келиб, ўз мевасини берди – Франция жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Гап уларнинг Россиядаги кўрсатган ўйинлари ҳақида эмас, балки 2016 йилги мағлубияти борасида. Тан олинг, Португалия Европа чемпионлигини номуносиб тарзда қўлга киритган эди. Умуман футболда бундай ҳодисалар кам учраб турсада, биз кўрдик. Кўр эмасмизку, кўрдик!
Кечаги баҳсда эса японлар мағлубларга хос ўйин кўрсатди ва бу якундаги натижага ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Қатар ғолибларча ҳаракат қилди. Чемпионликни Хавининг қандайдир башорати эвазига содир бўлган воқеа сифатида эмас, 2006 йилдан бери қатарликларга футболдан сабоқ бериб келаётган Феликс Санчес Баснинг меваси, деб билинг!
Кўряпсизми, ғалабага қандай эришилади?...
Киритилган сана: 21.02.2019 22:02. Ўкилди: 3238 марта.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- “Сурхон” Супер лигага даъвогар...ми?
- Қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали қизғин давом этмоқда
- Ҳамюртимиз Бутунжаҳон қўл жанги федерацияси раҳбариятига киритилди
- Каратэчиларимиз Бишкекда 11 та олтин медалга сазовор бўлишди
- Афсонавий Макаров ўзбек хоккейчилари ҳақида қандай фикрда?
- “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки ўйинлари бошланмоқда
- Рекордчи Федерердан яна бир рекорд
- Франциялик мутахассис иштирокида мастер-класс ўтказилмоқда
- Кучлилар “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларига йўл олади
- “Бунёдкор” футбол клуби атрофидаги машмашалар
- Ғалабага қандай эришилади?
- Тарихда биринчи бор хоккей бўйича Ўзбекистон биринчилигига старт берилади
- Жокович еттинчи осмонда, Надаль эса қаримоқда шекилли...
- Ўз уйингда деворлар ҳам суяйди
- ТАРИХИЙ ҒАЛАБАНИ ХОТИРЛАБ...
- Навоийда Ўзбекистон чемпионати якунланди
- Australian Open: кутилганидек Жокович ҳам финалда
- Юртимизда хоккей ўйнаш учун имкониятлар яратилмоқда
- Осака янги тарих яратмоқда – у финалда!
- Кураш бўйича илк чемпионлар аниқланди
- Тошкентга Сербия термаси келади, таркибда Жокович йўқ
- АГМК Чемпионлар лигасига қандай тайёргарлик кўрмоқда?
- "Australian Open" дунё рейтингига қай даражада таъсир кўрсатади?
- 90 ёшли велопойгачи допинг туфайли жаҳон рекордидан маҳрум этилди
- Англия кубогига қуръа ташланди, 4-босқичда “Арсенал” – “МЮ” тўқнашуви
- Жавоҳир Сиддиқовга қитъанинг грант клубларидан таклифлар бор
- Ўзбек спортчиларининг муваффақиятлари сири нимада?
- Мозийда қолган клуб
- Россияда порлаган “бешлик”
- Криштиану Роналду ҳақидаги фикрингизни ўзгартирувчи 15 та сабаб
- Москва кўз ёшларга ишонади...
- Жаҳон чемпионатининг сиз кўрмаган 25 лаҳзаси
- "Кекса синьора"нинг тахтидаги кекса "синьор"
- Германия нашри Равшан Эрматов ва ўзбек футболи ҳақида мақола эълон қилди
- Месси кучли учликка кирмади ёки Роналду Леони бу гал ҳам ортда қолдирди
- Боксчимиз Гўзал Исматова Осиё чемпионатининг финалида
- ...Тойчихоннинг алпи билан Қўнғиротдан келган ўзбекларнинг алпи кураш тушади
- Cув спорти турлари бўйича ўтказилаётган чемпионатнинг сувга сакраш баҳслари якунланди
- Сузувчиларимиз чемпионатни муваффақиятли бошлади
- Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бошланди
- Қибрайда “Арғумоқ-шер” от спорти клуби фойдаланишга топширилди
- 81 ёшли Бекмурод ота набираси Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги