“Сурхон” Супер лигага даъвогар...ми?
| Баҳо: |
+0; -0
|
Айни пайтда унинг жойи Про “А”га ҳам “тортиши” қийин, аммо бошланган ишлар кўлами ижобий баҳога ҳам лойиқ кўрилмоқда.
Кейинги пайтларда Термизнинг “Сурхон” жамоаси билан боғлиқ шов-шувлар кўпайса кўпайяптики, камаяётгани йўқ. Тажрибали мутахассис Илҳом Мўминжоновнинг бош мураббий бўлиши, кейин маълум муддатга четлаштирилиши, жамоа Анвар Солиев қўлга ўтиши, таркибнинг тобора кучайиб бориши, жамоа кун ёки ҳафталаб эмас, балки ойлаб пойтахтда ўқув-машғулот йиғини ўтказиши, ҳаммасидан ҳам жамоанинг Супер лигага даъвогарлик қилиши шов-шувларнинг бош сабабчиси бўлиб келди.
Ростдан ҳам Сурхондарё вакили ҳисобланган жамоа январь ойидан буён машғулотларини пойтахтда ўтказяпти. Таркибга келиб қўшилган футболчиларга эътибор беринг - Асилбек Омонов, Шерзод Каримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиёзов, Дилшод Жабборов, Забихилло Ўринбоев, Владимир Бубанья, Дарко Станоевич... Келган ва келаётганларнинг ўзи бир жамоа. Бугун “Сурхон” “лагерида” яна бир таниқли инсон жамоага таништирилди. Илҳом Мўминжонов ўрнига вақтинчалик бош мураббий вазифасини Анвар Солиев бажариб турганди, бугун клуб мутасаддилари уни спорт директори лавозимига ўтказишди. Жамоа бош мураббийи деб эса асли келиб чиқиши сурхондарёлик бўлган, 2016-2018 мавсумларда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган, “ПРО” мураббийлик лицензиясига эга Андрей Микляев таништирилди.
Таркиб-ку кучайтириляпти, машғулотлар, ўртоқлик учрашувлари Суперлига даражасида амалга ошириляпти. Лекин “Сурхон”нинг манзили – Термиз шаҳридаги шароитлар Супер лига талабига жавоб бера оладими?

Яқинда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг махсус гуруҳи вазиятни ўрганиш мақсадида Термизга ташриф буюрди. Маълум бўлишича, барча эътибор Тошкентга – таркибни кучайтиришга қратилган-у, бу ерда – Термизда деярли иш қилинмаган. Шароит Суперлигага эмас, ҳатто Про “А”га ҳам жавоб бера оладиган даражада бўлмаган. Тўғри, клуб ЎзПФЛ томонидан Супер ва Про “А” лига клублари зиммасига юклаётган талаблар сифатида биринчилардан бўлиб футбол академиясига эга бўлди – вилоят футбол академияси билан ҳамкорлик шартномаси тузди, янги таъмирдан чиққан стадион ва унинг чими юқори тоифадаги мусобақа ўтказиш талабига жавоб бера олади. Аммо шундан бошқа талабларга эътибор қаратилмаган. Айтайлик, муҳим талаблардан бири стадионнинг ёритгич масаласи ҳал этилмаган, қад ростлаб турган эски ёритгичларнинг қуввати анча паст, стадион ўриндиқлари ўтган йили замонавий ўриндиқлар билан алмаштирилиши бошланган-у, чала қолиб кетган. Стадионни таъмирдан чиққан дедик, бироқ жиҳозланмаган, футболчиларнинг кийим алмаштириш, матбуот анжумани ўтказиш хоналари, умуман, ҳали жиҳозлар харид қилинмаган. Яна бошқа камчиликлар ҳам талайгина.
Давоми бу ерда)))http://uza.uz/oz/sport/surkhon-super-ligaga-davogar-mi-15-02-2019
Киритилган сана: 21.02.2019 22:36. Ўкилди: 95464 марта.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- “Сурхон” Супер лигага даъвогар...ми?
- Қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали қизғин давом этмоқда
- Ҳамюртимиз Бутунжаҳон қўл жанги федерацияси раҳбариятига киритилди
- Каратэчиларимиз Бишкекда 11 та олтин медалга сазовор бўлишди
- Афсонавий Макаров ўзбек хоккейчилари ҳақида қандай фикрда?
- “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки ўйинлари бошланмоқда
- Рекордчи Федерердан яна бир рекорд
- Франциялик мутахассис иштирокида мастер-класс ўтказилмоқда
- Кучлилар “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларига йўл олади
- “Бунёдкор” футбол клуби атрофидаги машмашалар
- Ғалабага қандай эришилади?
- Тарихда биринчи бор хоккей бўйича Ўзбекистон биринчилигига старт берилади
- Жокович еттинчи осмонда, Надаль эса қаримоқда шекилли...
- Ўз уйингда деворлар ҳам суяйди
- ТАРИХИЙ ҒАЛАБАНИ ХОТИРЛАБ...
- Навоийда Ўзбекистон чемпионати якунланди
- Australian Open: кутилганидек Жокович ҳам финалда
- Юртимизда хоккей ўйнаш учун имкониятлар яратилмоқда
- Осака янги тарих яратмоқда – у финалда!
- Кураш бўйича илк чемпионлар аниқланди
- Тошкентга Сербия термаси келади, таркибда Жокович йўқ
- АГМК Чемпионлар лигасига қандай тайёргарлик кўрмоқда?
- "Australian Open" дунё рейтингига қай даражада таъсир кўрсатади?
- 90 ёшли велопойгачи допинг туфайли жаҳон рекордидан маҳрум этилди
- Англия кубогига қуръа ташланди, 4-босқичда “Арсенал” – “МЮ” тўқнашуви
- Жавоҳир Сиддиқовга қитъанинг грант клубларидан таклифлар бор
- Ўзбек спортчиларининг муваффақиятлари сири нимада?
- Мозийда қолган клуб
- Россияда порлаган “бешлик”
- Криштиану Роналду ҳақидаги фикрингизни ўзгартирувчи 15 та сабаб
- Москва кўз ёшларга ишонади...
- Жаҳон чемпионатининг сиз кўрмаган 25 лаҳзаси
- "Кекса синьора"нинг тахтидаги кекса "синьор"
- Германия нашри Равшан Эрматов ва ўзбек футболи ҳақида мақола эълон қилди
- Месси кучли учликка кирмади ёки Роналду Леони бу гал ҳам ортда қолдирди
- Боксчимиз Гўзал Исматова Осиё чемпионатининг финалида
- ...Тойчихоннинг алпи билан Қўнғиротдан келган ўзбекларнинг алпи кураш тушади
- Cув спорти турлари бўйича ўтказилаётган чемпионатнинг сувга сакраш баҳслари якунланди
- Сузувчиларимиз чемпионатни муваффақиятли бошлади
- Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бошланди
- Қибрайда “Арғумоқ-шер” от спорти клуби фойдаланишга топширилди
- 81 ёшли Бекмурод ота набираси Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












